3:27

Бўшашиш дарси

MP3

Шарқ одамлари инсоннинг бўшашиш қобилиятига катта эътибор беришади ва шу боис болалар йогасини нақ бола туғилганиданоқ амалга татбиқ эта бошлашади. Улар болаларни тез ҳаёт тарзидан тинч ҳордиққа жадаллик билан ўтишга ўргатишади.
Аммо йогадан ташқари болани бўшаштиришга ўргатадиган бошқа усуллар ҳам мавжуд. Уйингиз ёнида бассейн борми? Унда тезда унга ёзилинг, афсус чекмайсиз! Биринчидан, сузиш рухий-эмоционал соҳага ижобий таъсир қилади. Бола қувонч, завқ каби ёрқин ҳиссиётларни туяди. Иккинчидан, ўз танасини ҳис қилишни, уни бошқаришни, тушунишни ўрганади. Гўдак ҳам жисмонан ҳам маънан бақувват бўлади. Учинчидан, юкламани тақсимлаш кераклигини англайди. Ушбу таркибий қисмлар биргаликда мия ҳужайраларини етилтиради, уларни стрессларга чидамли қилади. Бу билан ўқиш учун шароит яратилади.

Болалар дунёни англаш ва забт этишга қанчалик интилишмасин, уларнинг кўпчилиги янги нарсаларга шубҳа билан қарайди. Бу кўнгилсиз хотиралар, салбий тажриба билан боғлиқ. Аммо бизнинг вазифамиз болага иштиёқ билан ўқиш имконини тақдим этиш, экспериментларга очиқ бўлиш ва шу билан бирга фаол ҳаёт позициясига эга бўлишдан иборат. Кичкинтойингиз яна ва яна қайтадиган севимли ўйинлари ва машғулотлари борлигини сезган бўлсангиз керак. Ана шу ўйинларга янгиликлар киритишни бошланг. Уни қизиқтиринг. Ишонч билан айтамизки, қизиқиш ҳамма нарсадан устун келади. Нима дейилишидан қатъи назар, гўдакни бирор нарсага ўргатаётган, уни ривожлантираётган онанинг кайфияти билимларнинг ўзлаштирилишига, уларнинг қўлланилиш қобилиятига катта таъсир қилади.

Сиз ҳаммасини бажонидил, қизиқиш билан бажаряпсизми? Гўдак ҳам буни сезади ва уни шундайлигича қабул қилади. Ўрганиш, тажрибалар, ҳақиқатни излаш унинг ҳаёт тарзига айланади. Ҳақиқатга эришиш учун гўдак нафақат ақл ва тафаккурини, балки барча ҳиссий органларини ҳам ишга солади. Бундай бола учун ўрганиш – бу мия ва танани ишга солиш, яъни ўйлаш, излаш, югуриш, олиш, тадқиқ қилиш, англаш керак бўлган ўйин ва саргузаштдир. Агар сиз ўргатишни оғир юк сифатида қабул қилсангиз ёки ҳамма нарсага ҳаддан ташқари масъулиятли ёндошсангиз, мунтазам равишда имтиҳон қилиб, уни текширсангиз, унда балки тўхташингиз, боланинг билимларини китобдаги меъёрларга таққослашни ва ундан вундеркинд яратишни бас қилишингиз керакдир. Охир-оқибатда бир саволга жавоб беринг: сиз болангиздан кимни ўстирмоқчисиз? У баркамол ва бахтли одам бўлишига ишончингиз комилми? Унда ҳаёт йўлидан хотиржам, ишонч ва атрофдагиларга қизиқиш билан қадам ташлашига рухсат беринг.

Бундан буён шиоримиз: «Ўйин орқали ўргатиш». Бу – қизиқарли, бу – одамларни яқинлаштиради! Ижобий кайфиятдаги кишининг билимлари баланд бўлиши, саломатлиги жойида ва жисмоний ҳолати ажойиб эканига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Хўш, шундай келажак сизни қувонтирадими? Унда олға, тўхтаманг! Аммо сиз бироз вақтгача гўдагингизнинг захирасига айланувчи билимларнинг муайян базасини яратишингиз мумкин. Айтайлик, у ўнгача кетма-кет санашни билмайди. Аммо саноқ ўйинни тутилиб қолмасдан айтиб беради. Зарур пайтда у мавжуд билимлардан қандай фойдаланиш мумкинлигини, хотирани ишга солиш кераклигини англаб етади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top