Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, гуноҳ инсонни шундай ўраб олганки, ҳар бир дунёга келган одам ана шу гуноҳга қул бўлиб туғилади. Ҳар бир инсон Худонинг кўз ўнгида гуноҳкор саналади.
Одамлардан ҳеч ким ҳеч қачон ўртада эмас, яъни яхшилик ёки ёмонликни орасида эмас. Худованднинг кўз ўнгида инсон ёки мутлақ яхши, ёки мутлақ ёмон инсон бўлиши мумкин. Инсонни қайси томонда эканлигини аниқлашнинг ягона йўли, Худованд билан бўлган муносабатига қараб аниқлаб олиш мумкин.
Гуноҳ шундай нарсаки, инсон қандайдир гуноҳ содир этса, зудлик билан Худованд билан бўлган алоқасига путур етади. Ҳатто инсон Худо билан муносабат қилмасликкача етиб боради.
Агар эсингизда бўлса, Одам Ато Адан боғида содир этган гуноҳидан сўнг Худо билан уларнинг орасидаги алоқа бузилган эди. Гуноҳ қилган киши учун кейинги гуноҳни содир этиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Гуноҳни биз икки қисмга ажратишимиз мумкин.
Биринчисида инсон ўзини Худонинг амрларини бузганликда айбласа, иккинчисида инсон Худонинг кўз олдида ўзини тоза эмаслигини ҳис эта бошлайди. Гуноҳ инсонларда шундай чуқур жойлашиб қолганки, юрагимизнинг туб-тубигача сингиб кетган, бу нарса инсоннинг туғилган вақтида унинг ҳатти-ҳаракатлари орқали ҳам намоён бўлиши мумкин.
Забур китобининг 50 боби 7 оятида “Мен гуноҳкор бўлиб дунёга келганман, онам мени гуноҳ ичида туққан экан” деган оят ҳам тасдиқлайди. Айрим кўзимизга гуноҳсиз бўлиб кўринган инсонлар мутлақ гуноҳсиз ва фариштадек туюлиши мумкин.
Бу дегани, улар ҳақиқатдан ҳам шундай солиҳ инсонлар дегани эмас. Бу дегани, инсонлар ўғирлик қилмаса, ёлғон гапирмаса, доимо бошқаларга садақа бериб кимгадир яхшилик қилишни канда қилмаса, улар гуноҳсиз дегани эмас. Гуноҳсиз инсонни топа олмаймиз.
Каломда айтилганидек, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир. Шундай экан, Худованд инсонлардан истайдиган ягона хоҳиши, барча гуноҳкор инсонлар Унинг олдига келиб: “Худойим, мени кечир, мен Сенга қарши кўп гуноҳ қилдим, Исо, мени ҳаётимга кир ва ҳаётимни бошқар” — деб айтишларини истайди.
Шундай ибодатдан сўнг Худонинг кўз олида кечирилган гуноҳкор инсонга айланамиз ва Худованднинг жаннати сари боришга тайёр инсонга айланамиз. Азиз биродарлар, шунинг билан мавзумиз ўз ниҳоясига етди, бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр, соғ-омон бўлинглар.