3:22

Содиқлик 01

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сизлар билан дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, Масиҳга эргашувчи инсоннинг ҳаётидаги энг оғир масала — бу гуноҳга қарши тура олишдир. Худованд ҳам биз инсонлардан хоҳлайдиган ягона истаги — гуноҳсиз ҳаёт кечиришимиз. Кўпчилик Худовандга ишонмайдиган инсонлар шундай айтадилар.

Ҳаётда бир марта яшаймиз, наҳотки у берган имкондан тўла лаззатлана олмасак? Азизлар, наҳотки ҳаётдан лаззатланиш фақатгина гуноҳли ишлар орқали амалга ошади? Қайси инсон ўзи гуноҳ ботқоғига ботиб кетаётиб, ўзининг кетидан бошқаларни ҳам тортиб кетишга ҳаракат қилмаган?

Бундай деб айтишимизга сабаб, айрим дўстларимиз бошқаларни ҳам ўз ортидан эргаштиришга ҳаракат қилади. Путифарнинг аёли, аввало, ўзининг эрига нисбатан юрагида бевафолик қилди. Энди бўлса у, Юсуф ҳам унинг эрини алдашини хоҳларди. Шунда эрининг олдида иккаласи ҳам айбдор бўларди.

Йигит эса қанчалик азоб чекарди! У даҳшатли васвасага дучор бўлган қул эканлигини энди тушунди. Ёнида эса маслаҳат олиши учун ҳеч ким йўқ эди. Агарда бекасининг ўрнида канизак бўлганда эди, у ҳолда Юсуф у билан бир жойда бўлмаслиги учун хўжайинидан ё канизакни, ёки унинг ўзини сотиб юборишини илтимос қилар эди.

Бироқ қандай қилиб ҳар доим унга яхши муносабатда бўлган хўжайинининг кўзига чўп тиқиши мумкин? Бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ! Шунда Юсуф васвасага қарши курашишга, яъни ҳеч кимга билдирмасдан чидашга аҳд қилди. Юсуф айвонда турар экан, Худованддан бу курашда унга ёрдам беришини сўраб, ҳасрат билан осмонга қараб турар эди.

Унга гуноҳ қилгандан кўра ўлгани яхшироқдай туюларди. У ҳамма нарсага тайёр эди, фақат хўжайинига азоб-уқубат келтирмаса бўлгани. Хизматкорларга буйруқларни бериб бўлиб, Юсуф бекасидан буйруқ олиш учун унинг хонасига йўл олди.

У бекасининг қаршисида кўзларини ерга қаратганча, диққат-эътиборини бир ерга тўплаган ҳолда иродасида маҳкам турар эди. У ички ҳаяжонини босишга уриниб, яна бир янги ҳужумни кутарди. Шундай иродаси кучли одам заифгина, нозик аёл айтган дастлабки сўзларидан титраб кетди.

Юсуф, Юсуф! — У энг таъсирли илтимосдай янграган маъюс овозни эшитди. У бошини кўтарди ва бекасининг чиройли чеҳрасини ҳамда гўзал, кишини ўзига мафтун қиладиган танасини кўрди. Шундай севувчи ва муҳаббатга ташна аёлнинг гўзал ҳуснини ким ҳам тасвирлаб бера оларди! Йигитнинг юраги тўхтаб қолди, уни ишқ алангаси куйдираётган эди.

Юсуф айнан шу жойда ўзини ҳам ва шу гузал аёлни ҳам гуноҳ қилишдан асраб қолди. Тўғри, Юсуф учун бу осон бўлмади. Лекин юраги Худованд олдида тозалигича қолди. Азизлар, доимо Худовандга содиқ қолишга ҳаракат қилайлик. Мавзумиз шу ерда ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top