3:08

Замонавий жамоатлар

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Муқаддас Китобда шундай оят борлигини барчамиз яхши биламиз: “Мен сенга шуни айтиб қўяй: сенинг тош деган исминг бор ва Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас”. Матто китобининг 16 боби 18 ояти. Раббимиз Исо Масиҳ жамоатни катта кучга эга эканлигини шу оят орқали айтмоқчи бўлади.

Азиз биродарлар, бино дарвозасининг функцияси бу ҳимоя, яъни душмандан ҳимоя қилишдир. Маълумки, дўзаҳнинг ҳам дарвозаси бор. Агарда жамоат мана шу дарвоза томон ҳужум қилсагина ғалаба қилади. Лекин биз “ҳозирги замонавий жамоатларни қандай кўраяпмиз?” деган савол туғилади.

Ҳозирги жамоатлар бу дарвозага ҳужум қилаяптими, ёки жамоатларнинг ўзлари бу дарвозадан қочиб ўзларининг дарвозалари орқали ўзларини ҳимоя қилаяптиларми?

Доктор Питерс ўзининг “Хушхабарнинг замонавий практикаси” деган мақоласида шундай дейди: “Ҳозирги кунда жуда кўп жамоатлар ўзлари ҳақида ўйлаб ва ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қолган.

Улар ўз аъзоларига жуда ҳам кўп эътибор беради ва фақат улар билан ишлайди. Жамоатлар ўзларига рамкалар қўйиб олган ва бу рамкани эндиликда ўзгартириш жуда қийин. Жамоатлар фақат жамоат ичида ишлашни билади, аммо жамоатдан ташқарида ишлашни умуман билишмайди.

Бу жамоатларда йиғилишлар ва ваъзлар жуда кўп, аммо Хушхабар айтиш ҳақидаги ваъзлар ва йиғилишлар жуда кам. Бу жамоатларда аъзоларини жуда кўп ўқитади, аммо жуда кам Хушхабар айтувчи аъзолар бор. Бу жамоатларда жуда кўп ишлар қилишади, аммо жуда кам натижа ва ҳосил бор.

Бу жамоатлар миссионерлик ҳақида жуда кўп режалар тузадилар, аммо жуда кам ҳаракат ва камчилик миссионерлик қилади. Жамоат ўзи билан ўзи бўлиб қолиб, эгоист жамоат бўлиб қолган ва уларни адашганлар ва Хушхабар эшитмаган шаҳарлар ва одамлар деярли қизиқтирмайди”.

Жамоатлар ҳар бир халқ ичида шундай одатлар ва удумлар қўйиб қўйишганки, бу ердаги одамлар бу жамоатларни орқада қолиб кетганлар деб, уларга қулоқ солишмайди.

Масалан, бир хил мусиқага ўрганиб қолиш, бир хил кийинишга ўрганиб қолиш, Жамоатлар биносининг бир хил қурилиши шулар жумласидандир.

Масалан, халқ маданиятида ресторанга бориб овқатланиш, театрга бориш ва тўйлар қилишни яхши бажарсалар, ва бу ердаги жамоатлар аъзоларига театрга, ресторанга ва тўйларга борманглар деб ўргатса, бу жамоат аста-секин халқ орасидан чиқиб кетади ва кейин халққа яқинлашиб Хушхабар айтолмайди. Азизлар, ушбу мавзумиз орқали фақат жамоат қандай ўзини атрофини ўраб турган деворларини очиб қўйишини кўрсатмоқчимиз холос. Хулосани эса ҳар бир жамоат ўзи чиқариши лозим. Ўйлайманки, бугунги мавзуимиз ҳеч бир биродарларимизни хафа қилмайди. Хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top