2:49

Юсуфнинг ҳаёти 01

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳар доим Худовандга содиқ инсон қаерда бўлмасин, ёки унинг ҳаётида қандай қийинчилик ёки қувғинлар бўлмасин, Худованд доимо улар билан бирга бўлади.

Худованд содиқ инсонга қарата шундай деб айтади: “Мен Ўзим сен билан бирга бормайдиган жойга, сени хам юбормайман “. Бир куни қамоқхонага иккита одамни олиб келишди. Муқаддас Китобда улар қандай айбли иш қилганлари ҳақида ёзилмаган.

Бироқ Муқаддас Китобдан шу нарса маълумки, Миср подшоҳининг соқийси ва новвойи фиръавнга қарши гуноҳ қилдилар ва бундан ғазабланган фиръавн уларни қаматиб қўйди. Қамоқхонада соқчиларнинг бошлиғи Юсуфни уларга қараб туриш учун тайинлаб қўйди.

Юсуф янги маҳбусларни очиқ чеҳра билан қарши олди ва уларга тасалли бермоқчи бўлди. Қоп-қоронғу зиндонда Юсуф қуёш нури каби порлаб турарди. Унинг юрагида Худованд яшарди, Худованднинг севгиси эса маҳбусларга бўлган самимий эътибор орқали намоён бўларди.

Юсуф улардан нима учун айбдор эканликларини сўрамас эди, бироқ уларнинг хафа эканликларини кўриб, уларга ҳамдард эканлигини кўрсатарди. Соқий ва новвой – фиръавн саройидаги юқори лавозимдаги шахслар. Улар фиръавннинг дастурхонига тортиладиган шароб билан нон заҳарланмаганлигини назорат қилардилар.

Юсуфнинг ҳамдардлик сўзлари ва хайрихоҳлиги янги маҳбусларнинг кўнглини кўтарар эди. Агар биз Масиҳга ишонсак, у ҳолда, ҳаттоки қамоқхонада ҳам бахтиёр бўлишимиз ҳамда бошқаларга ҳам қувонч олиб келишимиз мумкин. Агар сенинг қалбингда севги бўлса-ю, сен қийналаётган бўлсанг, у ҳолда сендан ҳам баттарроқ қийналаётганларни изла.

Уларнинг олдида нур бўлиб порлагин, ана шунда қалбинг қайтадан шодликка тўлаётганини кўрасан. Юсуфнинг кўрсатган меҳр-муҳаббати туфайли иккала маҳбуснинг ҳам гапириш учун юраги очилди. Улар нима учун хафа эканликларини айтиб беришди: Бизлар иккаламиз ҳам туш кўрдик, бироқ тушимизнинг маъносини тушунмаяпмиз.

Ҳечқиси йўқ! Хурсанд бўлиб деди Юсуф. Ҳаммаси Худованднинг қўлида. Баъзан Худованднинг Каломида бизга тушунарсиз жойини учратамиз. Узоқ ўйланамиз, сўнг бирданига ҳаммаси бизга равшан бўлади. Бизга ойдинлик берган худди ўша Руҳ Юсуфга ҳам маҳбусларнинг тушини очиб берди.

Худованд берган тинчлик ва барака бўлсин, деб бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчимиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top