MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азизлар, биз руҳий жанг ҳақидаги жиддий тушунчаларни кўп бора эшитган бўлишимиз мумкин.

Аммо ер юзидаги ҳаётимизни Худованд билан кечираётган бўлсакда, айримларимиз руҳий жанг ҳақида кўп нарсани билмасак керак. Шунинг учун ҳам бугунги мавзумиз бошидаёқ ушбу ҳақиқатни айтиб ўтишни ўзимизга ва сиз азизларга раво кўрдик.

Биз имонлилар токи бу ерда дунёвий ҳаётда яшар эканмиз қандай “юришимиз” кераклиги ҳақида юқоридан кўрсатмалар оламиз. Муқаддас Ёзувларнинг қуйидаги парчаларини кўриб чиққанимиз ҳамон, ўз руҳий ҳаётимиз асослари ҳақида баъзи бир тушунчаларга эга бўламиз.

Бу руҳий жангда “жангчи” сифатида ўзимизни қандай тутишимиз керакли ҳақида бизга кўрсатмалар беради. Энг аввал, баъзи бир огоҳлантиришларни кўриб чиқайлик. Муқаддас Ёзувлар бизга зулматда юрмаслик ҳақида Юҳанно мактубининг 8 боби 12 оятида огоҳлантиради.

Бундан ташқари, табиатимиз амрига бўйсунмаслик ҳақида эса Римликларга китобининг 8 боби 4 оятида айтиб ўтилган. Яна бу оятлардан ташқари, 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 2 ояти, ҳамда Колосаликларга мактубининг 3 боби 5-7оятлари орқали кўп нарсалардан огоҳлантиради.

Бу дунёда қандай юришимиз кераклиги ҳақида эса Худо Каломи қандай кўрсатмалар беради? Навбатдаги босқичда бу ҳақда муҳокама қиламиз. Муқаддас Калом бизга нурда ва ҳақиқатда юришни 1 Юҳанно Китобининг 1 бобида айтиб ўтган.

У билан доимо алоқада бўлишимиз ҳақида эса Колосаликларга мактубининг 2 боби 6 оятида, Руҳ амри остида яшашни Галатияликларга мактубининг 5 боби 25 оятида гапиради. Умуман олганда Муқаддас Китобда жуда кўплаб оятлар орқали Худованд бизларни огоҳлантиради.

Яна жуда кўплаб оятлар орқали эса Ўзининг тўғри йўлини ҳар биримизга кўрсатгандир. Азизлар, биз кундалик руҳий жангларга жалб қилинган жангчилар сифатида маълум бир руҳий фактларни билишимиз жуда зарур.

Чунки бу фактлар душман билан муваффақиятли жанг қилишда жуда керак бўлади. Иблис ва унинг малайларига қарши урушда самарали ҳаракат қилиш учун шу фактлар жуда ас қотади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Шундай экан азизлар, ҳар биримиз ушбу жангда ғолиб келайлик, токи келажакда Худованд билан бирга жаннатда бўла олишимиз учун. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top