2:37

Худога хизмат қилиш муҳимлиги

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, ғойибона бўлсада дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Азиз биродарлар, Худонинг ғалаба куни борган сари яқинлашиб келмоқда.

Шунинг учун шайтон сизни турли хил васвасалар орқали йўлдан оздиришига асло йўл қўйманг. У сиздаги умидни йўққа чиқармасин. Чунки мана шу умид Худованднинг ғалаба кунига қадар сақланиб қолиши керак.

Шундай кунлар келадики, Раббимиз Исо Масиҳнинг нури ҳар биримизнинг устимиздан нур сочиб туради. Лекин шунга қарамай, шайтон билан орамиздаги руҳий жанг ҳам давом этиб турибди.

Азиз биродар, майли ўша маҳшар куни чарчаган бўлсак ҳам, юзу қўлимиз яраланган бўлса ҳам. Чунки Раббимиз Исо Масиҳ ҳар биримизни ташқи кўринишимизга қараб эмас, юрагимизга қараб Ўзи томонга чақириб олади.

Бундан ташқари, жангдаги иштирокимиз ҳам Худо учун жуда муҳим. Жангда кимдир яраланиши мумкин, яна кимдир ҳалок бўлиши мумкин. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ билан биргаликда шайтонга қарши олиб борилган жангда, ишонаман, ҳар бир биродар ғолиб чиқади.

Ҳеч қачон таслим бўлманг. Жанг тугашига бироз вақт қолди. “Шунинг учун эй, севимли биродарларим, қаттиқ ва маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз хизматида бўлиб, янада ғайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз фойдасиз бўлмайди.” 1-Коринфияликларга мактубининг 15 боби 58 ояти.

Ҳозирги кунда Раббимиз учун хизмат қилиш унчалик осон кечмаяпти, буни барчамиз тан олишимиз кеарк. Албатта, очиқчасига хизмат олиб бориш анча хавфли бўлиб, бундан ташқари, бошқа хизматчиларнинг ҳам хизматига ўз таъсирини ўтқазиши мумкин.

Лекин Худованд доимо донолик билан хизмат қилишимизга йўл кўрсатяпти.

Албатта, турли қувғинлар ва муаммоларнинг бўлиши бу табий. Чунки Раббимизнинг шогирдлари ҳам худди шундай қувғинларга дуч келишган эди.

Худованд бизнинг ҳимоя қилишига ишонган ҳолда юқорида айтиб ўтган донолик ила хизматимизда давом этайлик. Агар ҳеч ким хизмат қилишни хоҳламас экан, қандай қилиб жангда иштирок этишимиз мумкин?

Хизмат қилмаслик, менимча, жангда мағлуб бўлишга олиб келиши мумкин. Азиз биродар, Худованд берган ҳимоя кийимларини кийиб олиб, Унга хизмат қилишда давом этайлик. Хизматимиз, албатта, тақдирланади. Ҳурматли биродарлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top