3:43

Сотувчига 16 та савол

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Бу илм инкор этиб бўлмас даражада очиқ ва ҳаммага кераклидир.

Мижозлар енгилмас қалъа ҳам, қўлга тушмас қуш ҳам эмас. Агар онгли ва тадбирли ҳаракат қилсангиз, кўплаб харидорларни доимий мижозга айлантира оласиз.

Мижозларни дўконга ўргатишингиз учун сизга учта олтин қоидани айтиб ўтаман:

Доимий мижозларингиз билан бегоналарча эмас, балки дўст ва қадрдонлар каби самимий муносабатда бўлинг. Харидорларнинг дўконингизга бўлган қизиқиш ва интилишлари албатта давомли бўлишини таъминланг. Ишларингиз мижозларнинг фикр ва қарашларига мувофиқ келсии, ўзингиз ҳам уларнинг хоҳиш-истакларига мувофиқ фаолият олиб боришни одат қилинг.

Бир сўз билан айтганда, харидорларга энг яхши хизмат қиладиган сотувчи сизнинг сотувчингиз, ана шундай дўкон сизнинг дўконингиз бўлмоғи даркор. Бу йўлда бошқа бутун дўконлар сиздан ортда қолиши керак. Харидорларга қанчалик яхши хизмат кўрсатсангиз, қўлга киритадиган фойдангиз шунчалик салмоқли бўлади.

Бу тавсияларга амал қилган ақлли тижорат аҳли мижозларини тўлалигича ўз дўконига ўргата олади. Катта дўкон ёки супермаркетларда харидор йўқотилса, бунга айбдор сотувчидан қуйидаги 16 савол сўралади:

1. Харидор олдингизга келаётганда диққатингиз нимага қаратилган эди?

2. Харидорни кўрганингизда нимани ўйладингиз?

3. Харидорнинг шахсияти ҳақида бирор фикрга келдингизми?

4. Харидорга молни сотишингиз ҳақида шубхага тушдингизми?

5. Молни сотишга муваффақ бўлишингизга ишонганмидингиз?

6. Мижознинг ҳолатидан қандай мол хоҳлаёт-ганини англай билдингизми?

7. Молларни танлашда унга кўмаклашиб юбордингизми?

8. Мижозга молнинг сифати, унинг яхши томонлари ва сотиб олган тақдирда эга бўладиган ютуқларини тушунтира олдингизми?

9. Гап-сўзларингиз мижознинг бошини оғритиб юбормадими?

10. Сиз ўз гапингиз билан уни қониқтирдингизми ёки жонига тегдингизми?

11. Молни ва унинг қисмларини тўлиқ кўрсата олдингизми?

12. Нимага шунда ҳам харидор молни сотиб олмади?

13. Моллар қандай эди? Тозамиди ёки чанг босиб ётганмиди?

14. Мол ҳақида харидорга етарли маълумот бера олдингизми?

15. Мижоз нима учун молни сотиб олишдан воз кечди?

16. Молни сотиб олиши борасида мижозга бирор-бир таъсирингиз бўлдими?

Шу ўринда аёл сотувчилар ҳақида сўз юритиш фойдадан холи эмас. Чунки аёл сотувчилар аёл мижозларга кўпинча қўпол муносабатда бўлишади. Шуни эсда тутиш лозимки, турли ерлардан узоқ ўлкалардан келтирилган моллар, қилинган харажатлар фақат харидорлар учун, шундай эмасми? Савдо сотиқ билан боғлиқ тирикчилик айнан харидорга боғлиқ эканини тўлиқ тушуниб етишингиз керак, чунки, сиз хўжайин бўлсангиз ҳам, ойликни айнан харидор тўлайди. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top