3:18

Қишги ҳомиладорлик

MP3

Совуқлар келди – инфекцияларга қаршилик кўрсатиш қобилияти пасайди:
Жиддий инфекциялардан сақланиш учун иммунитетни табиий равишда ошириш усулига мурожаат қилиш керак. Сузиш билан шуғулланинг, ҳомиладорлар учун чиқарилган махсус витаминларни қабул қилинг, иложи борича кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг. Уйда сиз учун қулай бўлган ҳароратни сақлашга ҳаракат қилинг; кўчага отланар экансиз оёқларингиз, томоғингиз, бошингиз ва қулоқларингизни иссиқ тутишга интилинг. Жамоат жойларига чиқишдан олдин бурун бўшлиғига оксолин мазини суринг, кечқурун эса уйқудан олдин кун давомида йиғилган микробларни ювиб ташлаш учун оғзингизни календула ёки эвкалипт настойкаси билан чайинг.

2. Қишки ҳомиладорлик пайтида тери парвариши:
1) Тери билан боғлиқ муаммолардан қочиш учун ювинганда совундан, айниқса таркибида триклозан бўлган совундан ва бошқа антибактериал воситалардан фойдаланманг. Уни намлантирувчи қўшимчаларга эга махсус гель ёки ювиниш учун кўпикка алмаштиринг.
2) Кўчага чиқишдан бир соат олдин юзингизни ювинг, -15°С дан паст бўлган қаттиқ аёзларда эса, ювиниш процедурасининг ўрнига пардоз сути билан шунчаки артишга ўтинг.
3) Намлантирувчи кремни озиқлантирувчи кремга алмаштиринг ва уни кўчага чиқишдан камида 30 дақиқа олдин суринг. Таркибида сув мавжуд бўлган намлантирувчи крем тескари натижани бериши мумкин: сув совуқда буғланади ва терини совутади, бу эса терининг совуқ уришига олиб келади. Бу ҳолат -5°С ҳароратда юз бера бошлайди.

4) Лаблар қишда тез-тез қурийди, уларда ёриқлар ва яллиғланишлар пайдо бўлади. Терининг энг нозик жойларига махсус даволовчи-профилактик бальзамларни суринг.
5) Ҳароратнинг тез-тез алмашиниши, уйдаги қуруқ ҳаво ва кўчадаги совуқ шамолнинг кетма-кетлиги туфайли бўлғуси онанинг териси жуда тез қурийди ва намликни йўқотади. Тери қопламасининг қуруқлиги бўлғуси она организмида юз бераётган гормонал ўзгаришлар билан ҳам изоҳланади. Ҳаво намлиги кескин пасаядиган қиш фаслида тери намлик етишмаслигидан “азоблана” бошлайди. Деярли 70% га намликдан иборат тери қиш пайтида 5 дан 10% гача намликни йўқотади. Агар терини етарлича парвариш қилмаса, у тезда қизаради ва қипиқлана бошлайди, бу эса кейинчалик ёриқларга ва қичишга олиб келади. Шу боис, кўчага отланар экансиз, шамол ва ёмон об-ҳавога қарши махсус кремдан фойдаланинг.

Кўп ҳолларда унчалик яхши бўлмаган об-ҳавода ҳомиладор аёллар кўчага чиқишга эринишади, бу нотўғри. Ҳеч бўлмаганда бир соатлик пиёда сайр нафақат бўлғуси фарзандингиз, балки ўзингиз учун ҳам фойдали. Аммо сайрга чиқишдан олдин сайр йўналишингизни пухта ўйлаб олинг: йиқилиб тушмаслик учун яхши ёритиладиган кўчаларни танлашга ҳаракат қилинг, чунки йиқилиш ҳомиладорликнинг бошланғич даврида ҳам, охирги босқичларида ҳам жуда хавфли. Тўғри, ерлар музлаб қолган пайтда уйдан чиқмаган маъқул, умуман олганда эса, қишки сайрга чиққанингизда ёнингизда кимдир бўлиши ва сиз уни маҳкам ушлаб олишингиз керак (айниқса, ҳомиладорликнинг охирги муддатларида). Ҳомиладорлар учун қишки пойабзал ва кийим масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Пойабзал нафақат иссиқ, балки қулай бўлишини ҳам назарда тутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top