3:40

Шогирд ва имон

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Ибронийларга мактубнинг 11–бобида имон қаҳрамонлари ҳақида сўз юритилган. Ўша бобни ўқир экансиз, кўзингиз олдида қадимда ўтиб кетган қаҳрамонларнинг сиймолари гавдаланади. Бу эркак ва аёл қаҳрамонларнинг ҳаммасини бир нарса бирлашитириб туради — уларнинг Худога бўлган имони!

Имонни оддий сўзлар билан таърифласак бўлади. Имон бу — Худонинг ваъдаларига ишониш ва шунга яраша иш тутиш. Бу — Худонинг ваъдаларига итоат этиш демакдир. Имон суст эмас, аксинча, доимо фаол бўлади. Ўша бобдаги феълларга эътибор беринг: Ҳобил қурбонлик келтирди, Нуҳ кема қурди, Иброҳим Худога итоат қилди. Бироқ Худо томонидан берилган ваъдаларсиз имон пуч бўлган бўларди. Ибронийларга 11–бобда Худонинг берган кўп ваъдалари ҳақида ёзилган.

Ўша ваъдаларсиз инсонларнинг ҳаракатлари асоссиз бўлган бўларди. Келинглар, биз кичик бир самолётда, ўттиз километр баландликда учиб кетаётганимизни бир фараз қилайлик. Мен сиздан: “Ҳозир сакрасам Худо мени қутқариб қолармикин?” деб сўрайман. Сиз: “Қайдам? Билмадим.”— деб жавоб берасиз. Сиз саволимдан иккиланганингизни кўриб туриб, мен: “Ишонаман, Худо мени қутақаради”, деб самолётдан ўзимни отиб юбораман. Самолётдан учиб тушар эканман даҳшатга тушиб, “Худо мени қутқара олади”, лекин У менга бундай ваъда бермаган, деган фикр миямга уради. Мен имоним етишмаганидан эмас, балки Худонинг ваъдасига эга бўлмаганимдан ҳалок бўламан. Бундай ўзбилармонлик бошимни ейди. Имон учун доимо асос бўлиши даркор.

Инсон Худонинг ваъдалари асосида яшашга қарор қилишидан олдин, ишонч ва мақсад каби фазилатларга эга бўлиши керак. Бундай фазилатларни Мусонинг ҳаётида аниқ кўришимиз мумкин. Ибронийларга 11–боб, 23–оятда Мусо ҳақида шундай ёзилган: “Имони туфайли Мусонинг ота–онаси, янги туғилган Мусони уч ой яширишди. Улар чақалоқнинг чиройли эканлигини кўриб, Фиръавннинг фармонидан қўрқишмади.” Бу оятда Мусонинг имони эмас, балки ота–онасининг имони ҳақида сўз юритилган. Мусо чақалоқ бўлгани учун, Худонинг ваъдаларига асосланган ота–онасининг имони унинг ҳаётини асраб қолган. 24–оятда эса шундай ёзилган: “Вояга етганида Мусо имони туфайли Фиръавн қизининг ўғли деб аталишни рад этди.” Олдинги оятда Мусони асраб қолган ота–онасининг имони ҳақида ёзилган бўлса, бу оятда Мусонинг имони ҳақида ёзилган. Қачондан бошлаб Мусо имон соҳиби бўлди? Қачон Мусо ишонишни бошлади? У вояга етганида.

Мусо ёшлигида онасининг имонига хурсандчилик билан тақлид қиларди, унинг гапларини чанқоқлик билан эшитарди, деб ўйлайман. Ёш болалардан: “Исо менинг юрагимда яшайди” — деган гапни эшитиш бизни шодлантиради. Уларнинг бу гапи шунчаки ота–онасининг имонига асосланган бўлиши ҳам мумкин, шунга қарамай, биз хурсанд бўламиз. Лекин шундай вақт келадики, бола ўз ҳаётини бировнинг имонига асосланган ҳолда қура олмайди. Бола вояга етганидан кейин, ўз ҳаётини шахсий қадриятлар устига қура бошлайди. 24–оятда Мусонинг Худога бўлган имони ҳақида ёзилган ва бу имон 23–оятда тилга олинган ота–онасининг имони билан бир хил эди. Улар битта Худога ишонардилар. Мусо шахсий тажрибаси орқали Худога имон боғлаганди. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top