3:21

Шогирдлик бу шаҳсий муносабатдир

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Инсон шогирдлик жараёнини бошлар экан, дастлабки босқичи тўлиқ устозлик қилаётган инсонга боғлиқ бўлади. Шогирд худди ёш болага ўхшайди, ёш бола ота–онасидан нималарни эшитса, ўшаларни гапиради. Ёш боланинг ибодат қилишига қулоқ солиш жуда қизиқ. Чунки у ибодат қилганида, кўпинча айтаётган гапларининг маъносини тушунмай, бировларнинг гапларини тўтиқушдай такрорлайди. Имонга янги келган масиҳий ҳам худди шундайдир.

У овқатдан олдин ибодат қилади, ҳар ҳафта жамоатга боради, буларни у ўз хоҳлагани учун эмас, балки кимдир унга шундай қилишни тавсия этгани учун қилади. Бу ёмон нарса эмас. Инсон бировнинг таъсири натижасида имонга келади ва бу босқичда кўпинча бировнинг маслаҳатига қулоқ солиб иш тутади.

Аммо вақти келиб, инсон имонда ўсади ва фақатгина маслаҳатларга кўра иш тутмайдиган бўлади. У бора–бора ўз қадриятларини шакллантиради. Ўзини қачон ва қандай тутиш кераклигини билиш ниҳоятда муҳим нарса ва бунга мазкур дастурларда кўп урғу берилган. Лекин имонга кўра ва шахсий қадриятларга кўра яшаш муҳимроқдир, бунга эса Худо билан бўлган шахсий муносабат орқали эришилади. Масиҳийларнинг аксарият қисми шогирдлар орттиришда қай бир усулни қўллаш лозимлигини билишмайди. Шогирд орттиришни улар муҳим деб ўйлашмайди ҳам. Шогирд орттириш — қадриятларимизнинг бири бўлиши даркор.

Шогирд орттиришда қўлланиладиган усулларни ҳам билиш керак, бунинг муҳимлигини мен камситмоқчи эмасман. Лекин бу гапим билан шогирд орттиришнинг қадри ниҳоятда баланд эканини кўрсатмоқчиман, холос. Агар одам шогирд орттиришни қадрият деб билса, у эртами, кечми, шогирд ўстириш усулини ҳам ўрганиб олади. Борди–ю, одамга шогирд ўстириш ҳақидаги барча дастурларни берсангизу унга ҳамма усулларни ўргатсангиз, одамнинг ўзи эса шогирд ўстиришни муҳим деб билмаса, эртами, кечми бундай одам шогирд орттиришдан воз кечади. Шогирд ўстиришнинг усулларини билган, аммо бу хизматни муҳим деб билмаган одам гўё чиройли гулдастага ўхшайди. Унинг кўриниши гўзал, аммо гўзаллиги тез орада сўлиб қолади.

Келинглар, Ибронийларга мактубдаги Мусо ҳақидаги ҳикояни кўриб чиқсак.

Ибронийларга 11–боб, 26–оятда шундай ёзилган: “Мусо келажакдаги мукофотни кўзлагани учун, Масиҳни деб, хўрланишни Мисрнинг хазиналаридан афзал деб билди.” Бу ерда “келажакдаги мукофот” ҳақида айтилган, ўша заҳоти олинадиган мукофот ҳақида эмас. Мусо ўзоқни кўзлаб иш тутганди. Узоқни кўриш — олдиндан охирини кўра билиш демакдир. Биз буни “иккитали мақсад”, деб аташимиз ҳам мумкин. Бу — келажакни олдиндан кўра билиш демакдир. Узоқни кўра билган одам ўз қарорларини вазиятга кўра эмас, балки кўзлаган мақсадига кўра чиқаради. Мақсад ва ишонч шогирд ўстиришни тутиб турган икки асосий устун ҳисобланади.

Мақсад одамнинг дунёқарашига боғлиқ, унинг қадриятлари, у учун нима муҳимлигига боғлиқ.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top