3:30

Ўз суратимизга кўра…

MP3

Яна Худо: «Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик. У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин», – деди.” Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Муқаддас Ёзувларда инсон Худо сурати ва қиёфасига ўхшаш тарзда яратилган, деб айтилган пайтда, биз бу тасдиққа, бу ерда аниқ ўхшашлик назарда тутилаяпти, деган ўзимизнинг шахсий фикримизни қўша олмаймиз. Агар шундай қилинса, у ҳолда инсон — Худодан олинган нусха бўлиб қолади ва бу билан Худонинг мукаммаллиги йўқолади, охир-оқибатда эса Худонинг Ўзи бутунлай йўқолади. Бу Худо бўлган нарсани Худо бўлмаган нарсалардан ажратиб турувчи чексиз улкан деворни ёриб ўтиш деганидир.

Яратилганни ва Яратувчини бир-бирига асосий нарсаларда ўхшатиш — бу Худони кўп хусусиятлардан маҳрум қилиш ва Уни яратилган мавжудот даражасига қадар пасайтириш демакдир. Мисол учун, бундай ҳолда Худо Ўзига тегишли бўлган чексизликдан маҳрум бўлади: Борлиқда иккита чексиз нарсанинг бўлиши мумкин эмас. Бу шунингдек, Худони Унинг эркинлигидан маҳрум қилади: Борлиқда иккита мутлақ эркин нарса бўлиши мумкин эмас, бир кун келиб иккита тўлиқ хоҳиш-ирода бир-бири билан тўқнашиши муқаррар. Худонинг бу хусусиятлари бу шундай хусусиятларки, улар фақатгина бир зотга тегишли мумкин.

Ўзимиз учун Худонинг қандай эканлигини тасаввур қилишга ҳаракат қилган пайтимизда, биз онгимизнинг ишлаши учун бошланғич ҳом-ашё сифатида Худо бўлмаган нарсаларни ишлатишга мажбур бўламиз. Бундан келиб чиқадики, биз Худони ўзимиз учун қандай кўринишда тасаввур қилмайлик, тасаввурларимиз ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки биз Худо ҳақидаги ўз тасаввурларимизни Унинг яратган нарсалари асосида шакллантирамиз. Худо яратган нарсалар эса Худо бўла олмайди. Агарда биз Худони ўзимиз учун тасаввур қилишга астойдил ҳаракат қиладиган бўлсак, у ҳолда охир-оқибатда қўлларимиз билан эмас, фикрларимиз билан ясалган бутга эга бўлиб қоламиз. Инсон онги билан яратилган бут эса, инсон қўллари билан ясалган бут каби Худо учун ҳақоратлидир.

Ўзимизга қолса, биз одатда шу заҳотиёқ Худони шу қадар осон таҳлил қилиш мумкин бўлган тушунчалар даражасига тушириб юборамиз. Биз Худонинг бизга керак бўлган пайтда Ундан ҳар доим фойдаланиш мумкин бўлган жойда ёки, ҳеч бўлмаганда Уни осон топиш мумкин бўлган жойда бўлишини истаймиз. Биз қандайдир даражада бошқара олишимиз мумкин бўлган Худога эга бўлишни истаймиз. Худонинг қандай эканлигини билган пайтимизда ва Худо ҳақидаги тасаввурларимиз биз билган ёки эшитган энг яхши одамлар тимсолида биз кўрган эътиқодий лавҳалар суръатларидан, шунингдек, ўзимиздаги энг юксак фикр-мулоҳазалардан шаклланишидан ҳосил бўладиган бехавотирлик ҳисси бизга жуда зарурдир. Aгарда буларнинг ҳаммаси бугунги кун кишисига ғалати туюладиган бўлса, бу ярим асрга яқин вақт мобайнида Худони оддий бўлган қандайдир нарсадек ҳисоблаб келганлигимиз сабаблидир. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top