3:55

Худога очлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Сиз юрагингизда Худога очликни, муҳтожликни сезасизми? Агар шундай бўлса, демак бу очликни қандай тўлдириш йўлини ҳам аллақачон биласиз. У ҳаммамизнинг юракларимиз ичига шундай очликни қўйган. Муаммо шуки, одам буни тушунмайди. Улар, “Агар менда у нарса бўлса ёки бу нарса бўлса, у одам ёки бу одам менинг яқиним бўлса, қалбим истаганига эришаман”, деб ўйлашади. Инсоннинг ҳаётидаги бу бўшлиқни фақат Худо тўлдира олади. Биласизми, бу ҳақиқатни минг марта айтсам ҳам одамлар яна ўша яқинликка чанқоқликни бошқа нарсалар билан тўлдиришга ҳаракат қиладилар. Менинг неча марта айтганимнинг фойдаси йўқ. Бунинг учун вақт керак. “Мен аллақачон 50га кириб қўйдим”, дейсизми? Ундай бўлса бошланг. У билан шахсий муносабатингиздан ҳам муҳимроқ нима бор? Ҳар биримизнинг ўзимиз гаплашишни ва муносабат қилишни ёқтирадиган одамларимиз бор, шундай эмасми?

Narrator 2 Шу одамлар билан гаплашишни ва уларни эшитишни ёқтирамиз. Аммо ўйлаб кўринг, бизда Муқаддас Худони эшитиш имтиёзи бор. Баъзан одамлар, “Худо менга шундай деди”, деб Худога тўғри келмайдиган нарсаларни гапиришади. Мен эса эшитиб туриб, “Буни Худо айтмаган”, дейман. Улар эса, “Сен ким бўлибсанки, менга буни Худо айтмаган, дейсан?”, дейишади. Мен эса, “Чунки сиз айтаётган нарсалар Худонинг Каломига тўғри келмайди. Худо Ўзига қарши гапирмайди. У айтмайдиган баъзи аниқ нарсалар бор”, дейман. У Ўзи ҳақидаги ҳақиқатни кўрсатса, буни аниқ кўрсатади. У Ўзи ҳақидаги ҳақиқатни Ўзининг Каломи орқали кўрсатади. Аммо У бу ҳақиқатни ҳаёт орқали ҳам кўрсатади. Қалбингизда Худони эшитишни ўрганинг. Қалбингиз ва руҳингиз Уни эшитишни ўргансин. Одамлар Худони эшитмаганлари учун ҳам нотўғри қарор қиладилар.

Бир нарсада ишончингиз комил бўлсин – У ҳеч қачон сизни нотўғри йўлга бошламайди.

Narrator 1 Буни қаердан биласиз, дейсизми? Чунки У ростгўй Худо. У ёлғон гапирмайди. У сизни нотўғри йўлга бошламайди. У Ўзига қарши чиқадиган ишлар қилмайди. Шундай Худо сизнинг ичингизда Муқаддас Руҳ қиёфасида яшаяпти. У ичингизда. Нега? Чунки Унинг Руҳи бизнинг руҳимизга гапиради. Унинг ҳаёти бизники билан боғланган. “Аммо мен бунга лойиқ эмасман”, дейсиз. Кейинги сафар ўзингизни шундай ҳис қилганингизда, нима бўлишидан қатъий назар хоч Худонинг бизга бўлган ажойиб шартсиз севгисининг сўнгги гувоҳлиги эканлигини эсланг. У сиз ҳақингизда қайғуради ва Худованд Ўзининг инояти, севгиси ва шавқати билан ҳаётингизда ишлашни истайди. Мана шулар ҳақиқий яқин муносабатнинг сифатлари. Савол туғилади, “Хўш, мен шундай муносабат қилсам, нималарни ҳис қиламан?” Энг аввало – барқарорликни ҳис қиласиз.

Narrator 2 Инсон Худованд билан яқин муносабатда бўлишини лангар ташлашга ўхшатиш мумкин. Атрофингизда сизга қарши қандай шамол эсмасин, ҳаммаси яхши бўлади, чунки Худо ичингизда сиз билан эканини биласиз. Сиздаги хавфсизлик ҳисси ҳамма қўрқувларни қувади. Чунки У сизнинг ичингизда. Сиз эса Худованд билан яқин муносабатдасиз. Демак, Худо билан яқин муносабатда бўлсангиз, сиз хавфсизликни, барқарорликни ва осойишталикни ҳис қиласиз. Яъни атрофингизда нима содир бўлмасин руҳингизда сокинлик, осойишталик ва қаноатни ҳис қиласиз, сабаби сиз Худо билан гаплашяпсиз. Уни тинглаяпсиз. Сиз Худо билан шундай муносабатдасиз.

Бундай муносабат қилганингизда сиз сезгирликни ҳам ҳис қиласиз. Сиз бунда нафақат Худога нисбатан сезгир бўласиз, балки, У билан шундай яқин муносабат қилганингизда сиз томонда турган Худо қандай Худо эканини сезгирлик билан англайсиз. Янада муҳимроқ маълумотларни www.dilkashradio.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top