Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худога итоат қилинг ва ҳамма оқибатларни Унга беринг. Сиз билан биз яшаётган жамиятда одамлар оқибатлар билан унчалик қизиқмайдилар. Бироқ, Исо Масиҳнинг издошлари сифатида биз ўз ҳатти-ҳаракатларимизнинг оқибатларига диққат қилишимиз керак, чунки бу ҳаракатларимиз албатта ўзининг яхши ёки ёмон таъсирини кўрсатади. Баъзи ҳатти-ҳаракатларимизнинг таъсири кучли, баъзилари кучсиз бўлиши мумкин, лекин албатта ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шунинг учун сизлардан натижаларга жиддий қарашингларни ва Худога итоат қилиб, ҳар қандай натижаларни Унга топширишингларни истардим. Натижалар ҳақида ўйлаганингизда бу натижалар аввалги ҳатти-ҳаракатларингизнинг оқибатида содир бўлишини унутманглар. Яъни, агар мен ҳозир нимадир қилсам, кейинроқ унинг натижаси албатта кўринади.
Narrator 2 Агар ҳозир қандайдир қарор қилсам, бироз вақтдан кейин унинг оқибати кўринади. Мисол учун, пулларингизни беҳуда сарфлайверсангиз, сал ўтмай бунинг қандай оқибатларга олиб келганини кўрасиз. Ёки бўлмаса, айтайлик сиз савдогарсиз, молларингизни сотиб олишга келган ҳаридорларни ҳайдаб юборсангиз, бунинг салбий оқибатини албатта кўрасиз. Ҳар бир қарорларимизнинг ҳам натижалари бўлади. Айрим натижалар жуда муҳим, айримлари эса аҳамият беришга арзимаслиги мумкин. Бироқ бунинг ҳам натижаси бўлади. Қандай қарор қилишим керак, деб ўйлаганингизда, ўзингизга савол беринг. Ҳўш, қандай савол беришим керак? Чунки айрим қарорларимизнинг оқибатлари жуда қисқа ва вақтинчалик бўлади. Айримларининг оқибатлари эса бутун ҳаётимизга таъсир қилади. Бу ҳақида ўзингиз ҳам ҳаётингизда қилган қарорларнинг оқибатидан билсангиз керак.
Narrator 1 Ёшлик даврида қилган биргина қарори бутун ҳаётига салбий таъсир қилган, вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганида бундай қарорни ҳеч қачон қабул қилмасликларини айтиб пушаймон бўлиб юрган инсонлар кўплаб топилади.
Ҳар биримиз аввал қилган қарорларимиз қандай оқибатларга олиб келгани ҳақида жиддий ўйлашимиз керак. Айрим оқибатлар бошқалар қилган қарорлар натижаси бўлиши мумкин, яъни бошқаларнинг қилган қарори бутун ҳаётимизга ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун сиз “Бу менинг шахсий ҳаётим, нимани истасам ўшани қиламан, ҳеч ким менга қандай яшашни ўргатмасин” дея олмайсиз. Сиз бундай яшай олмайсиз, чунки ҳар биримизда қандайдир таъсир кучимиз бор. Ҳар қандай қарорни фақат ўзлари чиқарадиган ота-оналар бор. Шундай оилалар ҳам борки, эр хотинига ёки хотин эрига “Сени ортиқ севмайман. Кетаман” дейишади.
Narrator 2 Бироқ орада икки ёки учта фарзанд бор. Улар нима бўлади, деган саволга “Бунисини билмайман, лекин мен кетаман. Ҳеч ким менга қандай яшашни ўзгатмасин. Болалар учун мен жавобгар эмасман” дейишади. Аслида эса фарзандлар учун биз ота-оналар жавобгармиз. Миллионлаб инсонлар ҳар куни қандайдир қарорлар қилишади. Бу қарорларнинг оқибати бошқа кимнингдир бутун ҳаётига салбий таъсир қилади. Фарзандлар отасиз ёки онасиз катта бўлишади. Бундай қарорлар оқибатида вазият ва шароитлар ёмон тус олади, саломатлик ёмонлашади. Агар инсон саломатлигига эътибор бермаса, парҳез қилишни инкор қилса, дам олишни, тўғри мулоҳаза қилишни, ҳулқ-атворини яхшилашни инкор қилса, унда нима бўлади? Унда албатта саломатлигидан айрилиб, ҳасталикда яшашга маҳкум бўлади. Буларнинг ҳаммаси қилган қарорларимиз оқибатларидир.