3:44

Танлаш имконияти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ўзингизга, ҳаётингизнинг қадр-қимматига, саломатлигингизга, фарзандларингизга ва келажагингизга муносабатингиз қандай? Бошқача айтганда, қарорларни қандай омилларга асосланиб чиқарасиз? Қарор чиқаришда Худодан “Сенинг ироданг нима?” деб сўрайсизми? Унинг иродасини билганингизда нима бўлишидан қатъий назар Унга итоат қиласизми? Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳавода ҳам танлаш имконияти бор эди ва улар танловни амалга оширишди. Агар Одам Ато ва Момо Ҳавода вақтни ортга қайтаришни ёки бу танловнинг оқибатини кўриш имкони бўлганида эди, улар ҳеч қачон бу таъқиқланган мевани емаган бўлардилар. Ҳеч қачон! Бутун Исроил ҳалқини мисол қилиб олайлик. Улар Мисрда қул бўлган вақтда Худо уларни қулликдан озод қилди. Уларни Синай тоғига олиб келиб, Мусо орқали қонун берди.

Narrator 2 Саҳро орқали олиб ўтиб, Ўзи ваъда қилган юрт чегарасигача олиб келди. Исроил ҳалқи сут ва асал оқиб ётган юртга киришга тайёр эдилар. Бу юрт улар учун Худо ваъда қилган ер юзидаги жаннат эди гўё. Чунки Худо ваъда бериб, “Бу юртни Мен сизларга бердим” деган эди. Худо аллақачон уларга ваъда бериб, бу юртни уларга берган эди. Бу аллақачон ҳал бўлганди. Мусо ўн иккита айғоқчини ваъда қилинган юртни текшириб келиш учун юборди. Айғоқчилар қайтиб келгач, улардан ўнтаси салбий ҳабарни айтишди. Фақат Ёшуа ва Ҳолиб “Биз бу юртни эгаллай оламиз. Тўғри, бу юртнинг одамлари баҳайбат ва деворлари баланд экан, лекин биз уни босиб оламиз” дейишди. Нима учун? Чунки Ёшуа бу билан Худо бу юртни аллақачон уларга берганини эслатаётган эди. Ўша тунда ҳалқ Мусо, Ёшуа ва Ҳолибни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. Тун бўйи оҳ-нола қилиб, Мисрга қайтиб кетиш ҳақида гаплашдилар. Нақадар тентаклик!

Narrator 1 Улар Худога итоат қилмаслик йўлини танладилар. Ҳўш, оқибати нима бўлди? Ёши йигирма бешдан ошган эркакларнинг ҳаммаси оламдан ўтгунича қирқ йил чўлда сарсон-саргардон кезиб юришди. Биласизми, агар улар бу қарорнинг оқибатини кўра олишганда эди, “Нима бўлса ҳам Худонинг айтганини қиламиз, бу юртга бостириб кирамиз” деган бўлар эдилар. Бироқ улар бу йўлни танламадилар. Қарорларининг оқибатини татиб кўришди. Яна мисол қилиб, шоҳ Довудни олайлик. Бир куни тушдан кейин у ўз қўшини билан жанг майдонида бўлишни ўрнига қасрда қолди. Қаср айвонида айланиб юриб, деразадан ташқарига қараб, Ботшеванинг чўмилаётганини кўриб қолди. Агар шу пайт у ақлини ишлатиб, тўғри қарор чиқарганида эди, шартта ортига ўгирилиб, ичкарига кириб кетган бўларди. У эса аксинча бутун ҳаётига татийдигин қарор чиқарди. Чунки унинг қилган бу гуноҳи бутун Исроил ҳалқига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Narrator 2 Бу воқеадан сал ўтиб, қўзғолон бошланди. Бу қўзғолон Довуднинг умрининг охиригача таъсир қилди. Агар бу аёл билан ўтказадиган бир кеча бутун келажагига ёмон таъсир қилишини билганида эди, ҳеч қачон бу қабиҳликни қилмаган бўларди. Яна мисол қилиб, Юнусни олайлик. Худо унга: “Найнавога бор ва Менинг Сўзларимни ҳалққа етказ. Мен Найнавони вайрон қилмоқчиман” деди. Агар у ўзига нима бўлишини олдиндан билганида эди, Худога: “Ҳўп бўлади, Раббим! У ерга қандай тезроқ етиб борсам бўлади?” деб сўраган бўларди. У олдида нима борлигини билмасди.Энди қаранг, кўпинча сиз билан биз ҳам қарорларимизнинг қандай оқибатларга олиб келишини олдиндан билмаймиз. Бироз тўҳтаб, итоаткорлигингиз қандай натижаларга олиб келишини ўйлаб кўринг. Кимдир: “Мен билан бундай бўлмайди” дейиши мумкин. Лекин бу нарса иблиснинг ёлғон ҳийласи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top