Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мусо пайғамбарнинг ҳаётидаги энг таъсирли ва унутилмас воқеа бу унинг Худонинг ҳузурини кўрган ва ҳис қилгани бўлса керак. У ёнаётган бутадаги Худонинг ҳузурини ва эшитган овозини инкор қила олмасди. Ёки бўлмаса Мусонинг шогирди Ёшуани олайлик. У ҳам худди Мусо каби Худонинг ҳузурини ҳис қилган. Ёдингизда бўлса унинг вазифаси Исроил ҳалқини дарёдан олиб ўтиш эди. У ҳалқни дарёдан ўтишга тайёрлаётган бўлишига қарамай, Худо учун энг муҳими – Ёшуа буйруқларни ким бераётганини аниқ билиши эди. Ёшуа 5:13-15 “Бир куни Ёшуа Ерихо шаҳрининг яқинида турганда қараса, ўзининг қаршисида қилич ушлаган бир киши турибди. Ёшуа унинг олдига бориб: “Сен бизникимисан ёки душман тарафидамисан?” – деб сўради” “Ҳеч қайсиси, — деб жавоб берди у киши, — Мен Эгамиз лашкарининг лашкарбошисиман. Мана келдим”. “Ёшуа мук тушиб, унга таъзим қилди.
Narrator 2 “Қулингизга нима буюрасиз, ҳазратим?” – деб сўради Ёшуа” “Эгамиз лашкарининг лашкарбошиси Ёшуага шундай деди: “Оёқ кийимингни еч, сен турган ер муқаддасдир”. Ёшуа у айтгандай қилди”. Бу пайтда Ёшуа нимани ҳис қилганини тасаввур қилган бўлсангиз керак, чунки Мусо унга бошидан ўтказганларини айтиб берган эди. Бу жойда Худо унга фариштасини зоҳир қилганини айтган холос. Яна фаришта унга оёқ кийимини ечишини, у турган ер муқаддас эканини айтган. Исроил ҳалқини дарёдан олиб ўтиб, Ваъда қилинган юртга олиб кириш ва Ерихо шаҳри олига олиб бориш Ёшуанинг зиммасида эди. Бу жойда ўзгача кураш бўлишини Худо биларди. Хўш, Худо унга нима деди? У Ўзини намоён қилди. Қаранг, агар Уни яхши билсангиз, кўпинча сиз билан бизнинг ҳаётимизда ҳам қандайдир қийинчиликлардан олдин Худо Ўзини ғайритабиий, руҳий, қудратли, ажойиб ва унутилмас йўллар билан бизга намоён қилишни истайди.
Narrator 1 Хўш, Худо унга нима деди? Худо унга: Сизлар Ерихони олишингларни ҳоҳлайман, бироқ сизлар Мен айтгандек қиласизлар. Олти кун давомида шаҳарнинг атрофини айланиб чиқасизлар ва еттинчи куни Мен деворларни қулатаман, сизлар эса ғалабага эришасизлар. Агар Ёшуа шунчаки ибодат қилиб, шу фикрни ўйлаб топганида, уни амалга оширган бўларди, деб ўйлайсизми? Менимча йўқ, чунки бутун умр Мусо учун жанг қилгани учун у билган ва ўйлаган нарсалар умумий эди. У жанг қилиш усулларини яхши билган. Бироқ Ерихо баланд деворлар билан ўралган шаҳар эди. Яъни бундай шаҳарни босиб олишнинг деярли иложи йўқ эди. Лекин Худо унга Ўзини намоён қилди. Мидиёнликлар Исроил ҳалқини қириб ташламоқчи бўлганда ҳам Худо Гидённинг уйида Ўзини зоҳир қилди. Гидён биринчи қадам эди. “Нафақат мен, менинг оилам ҳам қабиладаги энг арзимас оила-ку!”
Narrator 2 Худо унга зоҳир бўлиб, Ўзини намоён қилди, унга гапирди ва уни Ўзи кўрсатган йўлдан юборди. Бошқа сафар Худо мўъжиза қилмоқчи бўлди. Худо қилган нарса ҳақида ўйлаб кўринг – У аввал йигирма мингта аскарни сафдан чиқарди. Кейин ўн мингта аскарни чиқарди ва аскарлар сонини уч юзтага туширди. Кейин деди: “Мидиёнликлар бутун мамлакат бўйлаб чигиртка каби босиб кетган. Улар жуда кўп. Сизлардан ягона истагим уч юзта аскар билан жангга чиқасизлар. Бироқ бу уч юзта аскар Менинг аскарларим бўлади ва Мен айтгандек қилиб, ғалабага эришамиз”. Худо Ўзини Гидёнга шундай зоҳир қилди; Худо Ўзини унга зоҳир қилганида, эшитаётган сўзларини Худо айтаётганини у биларди. Худо сизга айтмоқчи бўлган нарса сизни қўрқувга солиши мумкин. Ҳаётингизда ёки ҳаётингиз орқали Худо қилмоқчи бўлган нарсалар сизни ҳайратлантириши мумкин, эҳтимол аллақачон Уни инкор қилгандирсиз. Бу ҳақида ўйлаб кўринг.