3:32

Худо ишлайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Атрофимиздаги имонли биродарлар, ҳаётларида бўлган Худонинг мўъжизалари ҳақида гапирганида, уларга ҳавас қиласиз, аммо Худо сизнинг ҳам ҳаётингизда шундай ишлар қилиши мумкинлигига ишонмайсиз. Бунинг иккита сабаби бўлиши мумкин. Сиз “Худо менинг ҳаётимда ишлашига куч-қудрати етмайди”, деб ўйлайсиз, ёки “Худо менинг ҳаётимда ишлашига нолойиқман”, деб ўйлайсиз. Бири кибр бўлса иккинчиси ўзингизни ҳаддан ташқари арзимас бир одам деб билишдир. Бундай одамлар шундай дейди: “Мен мўъжизаларга ишонмайман, кимнингдир ҳаётида мўъжиза бўлиганига ишонишим мумкин, лекин менинг ҳаётимда бундай бўлишига ишонмайман. Худо ҳеч қачон менинг ҳаётимда бунда нарсаларни қилмайди”. Бу билан сиз Уни инкор қилган бўласиз.

Narrator 2 Унутманг, сизга йўл кўрсатиш, сизга далда бериш, сизни огоҳлантириш, сизга ёрдам бериш, сизга қувват бериш, сизни рағбатлантириш, уйғотиш учун Худонинг Руҳи сизнинг руҳингизга гапирмоқда. Уни инкор қилманг, аксинча Худо сизга гапира оладиган тарзда ҳаёт кечиринг. Сиз душанба куни гуноҳ ишлар қилиб якшанба куни солиҳ бўлишга ҳаракат қилиб яшашингиз мумкин эмас, Худо бундай ишламайди. Худо Унга итоат қиладиган, Унга ишонадиган, Унга очиқ бўлган, Уни биладиган, Худо унинг ҳаётида ҳар доим нимадир қилаётганини англаб етадиган инсонларни излайди. Худо сизнинг ҳаётингизда аввал ҳеч қачон ҳаёлингизга келмаган нимадир қилишни исташи мумкин. “Йўқ, фақат менинг ҳаётимда эмас” дейсиз. Ким шундай дейди? Бизнинг ўзлигимиз, худбинлигимиз шундай дейди, бу камтарлик эмас. Бу Худонинг олдида ўзимизга паст баҳо бериш бўлади.

Narrator 1 Яъни бу билан “Худо бундай қилмайди. Худо ундай қилмайди. Мен ким бўлибман?! Мен ҳеч ким эмасман” деган бўламиз. Ҳаётингизда Унинг ҳузурини, Унинг иродасини англаб етишни истамагунингизча Худо нима қилмоқчи эканини била олмайсиз. У сизни шунчаки яратмаган. У сизни аниқ мақсад учун яратган ва сиз имонли бўлганингиз учун Унинг Руҳи ичингизда яшамоқда. Унинг Руҳи ичингизда макон қилган, чунки У сизни янгилаган. Сизга янги табиат бериш учун эски табиатингизни ўзгартирган. У сиз билан гаплашишни истагани учун сизга янги ҳаёт берган. Унга қулоқ солишингизни истайди. Унга эргашишингизни истайди. Унда сиз қилишингизни ҳоҳлаган нарсалар бор. Ўзингизни камситманг. Ўтмишингизда бўлган ишлар туфайли, Худо қилган ёки қилмаган ишлар туфайли ўзингизни камситманг. Худо сизнинг ҳаётингизда ишлашни ҳоҳлайди. Мисол қилиб Ишая пайғамбарни олайлик.

Narrator 2 Худо Ишая ва Еремия пайғамбарни Ўзи қилмоқчи бўлган ишларни башорат қилишлари учун танлаб олган. Уларнинг иккаласи ҳам Исроил ҳалқига уларни Бобилликлар томонидан босиб олиниши ҳақидаги Худо айтган сўзларни етказишган. Иккаласи ҳам шундай дейишган: “Улар келишмоқда. Улар деворларни бузишади. Дарвозаларни ёндиришади. Фарзандларингизни ўлдиришади. Хотинларингизни ўлдиришади. Биродарларингизни ўлдиришади. Сизларни Бобилга қул қилиб олиб кетишади”. Бироқ ҳеч ким уларга қулоқ солишни истамади. Худо уларга бу башоратни беришидан олдин нима бўлганига диққат қилинг. Ишая китобининг олтинчи бобида шундай ёзилган Ишая 6:1 “Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либосининг этаклари Маъбадни тўлдирган эди”. Бу бобда у нималар кўргани ва нималар эшитгани ҳақида сўзлайди. Демак, Худо сизга алоҳида бир топшириқ беришдан олдин Ўз мўъжизасини кўрсатади ва сиз Унинг ҳузурини ҳис қиласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top