3:45

Худо ишлашига йўл қўйинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо сизнинг ҳаётингизда ишлайдими? Гарчи баъзи одамлар бу саволга “Йўқ”, деб жавоб берса ҳам, биз “100” фоиз деб жавоб берамиз. Ваҳоланки, кўпчилик одамлар Худо уларнинг ҳаётида ишлашига йўл бермайди. Нега? Баъзи одамлар шунчаки Унга ишонишмайди, шунинг учун Худо уларнинг ҳаётида ишламайди. Лекин кўпгина имонлилар руҳий ва танавий томондан иблисга берилган одамлардан узоқлашадилар. Бироқ Худо сизга бундай назар билан қарамайди. У сизга Ўз фарзандларидан бири сифатида қарайди, чунки сизнинг ҳаётингиз учун Унинг мақсади, иродаси ва режаси бор. Шунинг учун Ўз режа ва мақсадларини амалга ошириш учун ҳаётингизга киришни истайди. Шу билан бирга Ўзини сизга яқиндан билдиришни хоҳлайди. Кечқурун ухлашдан олдин бир нарса қилишингларни истайди. Айтайлик, сиз ёлғиз яшайсиз. Аввал ёлғиз яшайдиган одамларни мисол қилиб олайлик. Айтайлик, сиз ёлғиз яшайсиз ва ҳаётингизда Худо Ўзини сизга зоҳир қилишини чин юракдан истайсиз.

Narrator 2 Сиз бундай ибодат қилинг.” Раббим, Ўзингни менга намоён қилишингга тайёрман. Мен аввал ҳеч қачон билмаган йўл билан менга Ўзингни намоён қилишинг учун шу ердаман. Шунинг учун Раббим, энг аввал ҳаётимда Сенинг иродангга тўғри келмайдиган ҳар қандай гуноҳни менга кўрсатишингни истайман. Иккинчидан, Сенга топширишим керак бўлган, бироқ ҳалигача ўзимда ушлаб турган нарсаларни менга кўрсат. Ҳаётимни тўлиқ бошқаришинг ва ҳаётимда Сен қилишни истаган ишларни қилишинг учун орамизда тўсиқ бўлиб турган нарсаларни менга кўрсат. Раббим, менга гапиришинг учун шу ердаман. Ўзинг танлаган йўл билан Ўзингни менга намоён қилишинг учун тайёрман”. Худо сизнинг ҳаётингизда қилишни истаган нарсалар сизни эсанкиратиб қўйиши мумкин. Кўриб турганингиздек, Худонинг ҳузури сирли нарса эмас. Унинг ҳузури чиндан бор. Чунки биз Худонинг Руҳи билан ишлаймиз.

Narrator 1 У бизнинг қалбимизда яшайди. Агар сиз анчадан бери Масиҳий бўлсангиз, маълум нарсалар учун аниқ кўрсатма сўраб, Худога ибодат қилганингиз аниқ ва У сизга махсус кўрсатмалар берган. Бу кўрсатмалар тўғрилигини билгансиз ва бу учун Худога миннатдорчилик билдиргансиз. Бироқ У бизни фақат ибодатимизга жавоб олишимизни истамайди. Балки Унинг ҳузурида бўлишдан мамнун бўлишимизни ҳам истайди. Жавоблар келади. Худо сизга гапирмаса, Ўзини намоён қилмаса, бу қанақа Масиҳийлик, бу қанақа муносабат бўлди? Савол туғилади, “Агар Худо Ўзини шунчаки намоён қилса ёки сиз Унинг ҳузурини ҳис қилсангиз, нима бўлади?” Ёдингизда бўлсин – ҳамма нарсада Худонинг мақсади бўлади ва сиз билан мен Унинг ҳузурини англаб етишимизнинг ўзи ҳам Худонинг мақсадидир. Худо сизнинг ҳаётингизда нимадир қилмоқда. Келинг, У Ўз ҳузурини бизга қандай билдириши ва шу пайтда Унга қулоқ солиш ҳақида ҳақида ўйлаб кўрайлик.

Narrator 2 Унинг ҳузурини ҳис қилиш бизга куч берадими? Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Мен Худонинг ҳузурини билиш ҳақида ўйлаганимда биринчи бўлиб ҳаёлимга Унинг кимлиги келади. Яъни Унинг бутун оламнинг Хукмдори, бу дунёнинг Худоси экани, ҳамма нарсаларни У яратгани, У менинг Нажоткорим, Раббим ва Устозим экани ҳамда мени севувчи Худо экани ҳаёлимга келади. Бундан аълороқ яна нима бўлиши мумкин? Худо сизни Ўз ҳузурини сизга намоён қиладиган даражада севади. Унинг ҳузурини ҳис қилиш бизга У бизни даъват қилган ишларни қилишимиз учун куч беради. У инсонлар билан ҳамкорлик қилади, натижада инсонлар солиҳ ҳаёт кечиришга илҳом олади. Инсонлар Худо улардан истаган ишларни қилишга илҳомланади. Аммо бунинг учун энг аввало Худонинг ҳузурини ҳис қилиш ва Унга ҳаётингизда ишлашига йўл қўйишингиз керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top