MP3

Нима учун педиатрлар болалар уйқуси етарли даражада бўлиши кераклигини доим таъкидлайдилар? Тушлик пайтида уйқу жуда зарурми? Бугунги кунга келиб олимлар томонидан аниқланган нарса уйқуга ўз вақтида ётиш заруратини фақат исботлайди холос. Бола ухлаётган пайтда унинг органлари ва тизимлари муайян сценарий бўйича ишлайди. Тез уйқу фазасида мия фаол равишда уйғоқ пайтда олинган ахборотни қайта ишлайди, уни эслаб қолади ва «жой-жойига тахлаб» чиқади. Боланинг асаб тизими ҳам эмоционал ҳолатларни умумлаштириш ва уларга ишлов бериш жараёнида қатнашади (гўдак хиқиллайди, йиғламсирайди, сесканиб кетади). Бу пайтда мушак тизими ҳам ишга тушиши мумкин (бола ағдарилади, қаергадир эмакламоқчи бўлади, тишларини ғижирлатади). Фақат чуқур уйқу фазасидагина организм ниҳоят бўшашади ва дам олади. Ушбу икки фаза ўзаро яқин боғланган!

Кун давомида анча таассуротларни олган ва ҳаяжонланган бола дарров тинчланмайди. Айниқса, агар шовқинли ўйинга берилган бўлса. Чунки ҳали унинг тормоз механизмлари яхши созланмаган, мияси эса мустақил равишда тўхташга ва тинч ҳолатга келиш учун ҳали етилмаган. Демак, буни онаси қилиши керак. Боланинг назорат қилиб бўлмас даражадаги ҳолати сиз учун ҳаракат сигналига айлансин. У мазах қилаётгани ёки ақлдан озгани йўқ. Унинг асаб тизими чегарада тургани боис, уни бошқариб бўлмаяпти холос. Асаб тизимини эса фақат сифатли ҳордиқ тартибга келтириши мумкин. Гўдак ўз тўшагида, қулай каравотида дам олиши керак. Бола ухлаётганида унинг хонаси тинч, хира ёруғ бўлиши лозим. Акс ҳолда мия бегона товушларга чалғиши, уларга ишлов беришга уриниши мумкин. Бу ерда қандай ҳордиқ бўлиши мумкин!..

Фарзандингиз инжиқ ва асабий бўлиб қолганини сездингизми? Уни қўлингизга олинг, китоб ўқишни таклиф қилинг. Паст ва хотиржам овозда гапиринг. Ёки уни тиззангизга ўтқазинг, эркаланг, орқаларини силанг. Йиғигача оборманг ёки йиғсини тезроқ тўхтатишга ҳаракат қилинг. Бурчакка турғазиб қўйиш ҳам муаммонинг ечими эмас.
Шундай қилиб асабларингиз таранг. Йиғи ва хафагарчиликлар тинкангизни қуритган. Ҳа, бола азобланганидан кейингина тезда ухлаб қолади. Аммо бундай эмоционал беланчак унинг саломатлигига ва ақлий фаоллигига ҳам таъсир қилади. Боланинг беқарор руҳияти ривожланишни секинлаштиради. Кейин гўдакни бирор нарсага ўргатиш ҳам унга завқ бағишламайди. Хўш, биз шунга эришмоқчимизми? Руҳшунослар боланинг мунтазам равишда ҳаяжонланишини ўзларича тушунтиришади: физиология ҳақиқатан ҳам ўз ролини ўйнайди.

Мутахассислар агар бола тайёр бўлмаса, уни бирор нарсага ўргатиш бефойдалигини уқтиришади. Гўдак бир ярим ёшгача бовул қилиш ва дефекация жараёнини тўлиқ назорат қилолмайди. Уч ёшгача – ўз вақтида тўхташ ва жазавага йўл қўймасликни ҳамда бирор иш қилишдан олдин ўйлаш нималигини билмайди. Бу тўғри. Ахир миянинг муайян участкаларидаги шаклланиш жараёнларини ҳали ҳеч ким тезлаштира олмаган, дея қайд этади. Аммо сиз бироз вақтгача гўдагингизнинг захирасига айланувчи билимларнинг муайян базасини яратишингиз мумкин. Айтайлик, у ўнгача кетма-кет санашни билмайди. Аммо саноқ ўйинни тутилиб қолмасдан айтиб беради. Зарур пайтда у мавжуд билимлардан қандай фойдаланиш мумкинлигини, хотирани ишга солиш кераклигини англаб етади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top