3:51

Ерда оёқяланг юрган вақтда тана билан нима содир бўлади?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайукум қадрдон. Узоқ аждодларимиз ерда оёқ яланг юришган. Улар бунинг фойдасини билишган ва мўъжизавий таъсирни бошдан кечиришган. Кўпчилик замонавий кишилар эса ерга кир нарса сифатида қарашади. Улар бу «кир»да организм учун ёрдам берадиган ўсимликлар ўсишини унутадилар. Болалар сунъий қопламали майдончаларда сайр қилишади, катталар эса оёқ кийимсиз юришни «одобдан эмас» деб ҳисоблайдилар. Шундай қилиб, нотўғри фикрлар пайдо бўлади. Туғилиши биланоқ чақалоқлар майса устида юриш ҳисси қандай бўлишини ҳис эта олмайдилар, улар сайёрамизнинг энергетик майдонини сезишмайди. Сайёрамиз манфий зарядланган. Шунинг учун яланг оёқда сайр қилганимизда манфий электронларни сингдирамиз. Бу эса танамизни манфий зарядланган ҳолатини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ҳолат қуёш ва ичимлик сувини ичиш каби фойдали.

Narrator 2 Бундан ташқари, бу каби таомиллардан кейин уйқу яхшиланиб, оғриқли ҳислар камаяди. Айрим касалликлар учун ҳам даво бўлади. Нафақат тупроқ ва майса, балки хонадаги пол устида ҳам оёқ яланг юриш мумкин. Бу зўриқишни олиш, асаб тизими функциясини тиклаш, оғриқларни камайтириш, шунингдек, юрак қон-томир касалликларида мустақил ёрдам кўрсатишдаги аъло экологик стратегиядир. Оддий қилиб айтганда, бундай сайрларни одам организми ва саломатлиги учун энг фойдали нарсалар, масалан, мусаффо ҳаво, тоза сув, қуёш, фойдали маҳсулотлар ва спорт кабилар қаторига киритиш мумкин. Энди сиз ҳам ана шундай сайрларни амалга оширасизми? Тадқиқотчи олимларнинг айтишича, оёқ яланг юришнинг фойдаларидан кўз юмиб бўлмайди. Тупроққа оёғингиз тегиши биланоқ Ердаги салбий электродларни сўриб олади, бунинг натижасида кундалик кортизол ритми меъёрига келади ва бир меъёрдаги биоэлекрик муҳит пайдо бўлади.

Narrator 1 Бошқача қилиб айтганда ер бизга ижобий ионларимизни бир маромда ушлаб туришга ва оёқ яланг юрганимизда саломатлигимизни кўп томондан яхшилашга ёрдам беради. Масалан, оёқ яланг юриш уйқусизликдан ҳалос қилади. Дунё олимлари томонидан ўтказилган Паб Мед тадқиқоти шуни кўрсатдики, бу одат физиологик жараёнга таъсир ўтказиб, тинчланишга ёрдам бераркан. Бундай тажрибада иштирок этган одамларнинг уйқуси яхшилангани маълум бўлди. Сабаби, ерда оёқ яланг юриш кечки уйқу ритмини бир маромга солиб, ички ҳиссиётларни бошқарар экан. Оёқ яланг юришнинг яна бир фойдаси бу қон босимини меъёрга келтириш. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, оёқлардаги нервлар оёқ яланг юрганида фаоллашган. Бу эса ўз навбатида стрессни камайтирган. Стресс қон босими ошишининг асосий сабабчиси бўлгани учун оёқ яланг юриш қон босими пасайишига сабаб бўлади.

Narrator 2 Инсон танаси қувватга муҳтож. Бу қувват эса оёқ яланг юрганда табиатнинг ўзидан олинар экан. Шу сабаб қачонки ўзингизни она табиат бағрига отганингизда, танангиз ўзига керакли қувват билан тўйинади. Бундай замонавий, ҳар томондан қобиққа ўралган давримизда вақти-вақти билан оёқ яланг юриб туриш соғлиғимиз ва табиат билан уйғунликда самарали ҳаёт кечиришимиз учун фойдали экан. Яна бир фойдали томони тўғридан тўғри оёқларимиз билан боғлиқ. Яланг оёқ юрганимизда тана вазни оёқларга бир маромда тушиб, бу оёқлар механикасини яхшилаб, тўпиқ пайлари ва мушакларига ёрдам беради. Оёқ мушакларини мустаҳкамлайди. Энди охирги масала, хавфсиз ерларни танлаш масаласи қолди. Ўзингиз билганингиздек, оёқяланг юришни албатта, оёқ остига шикаст ва зарар етказмайдиган жойлардан, тупроқ, майсали ёки майда шағал ва тошли жойлардан юриш керак. Имкон қадар танангиз ижобий фойда олиш муҳитини танланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top