Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ўзгаларнинг сиздан кутган истакларини оқлашга ҳаракат қилиб, ўзингизни унутасизми? Бас қилинг, ана ўшанда ҳаётингиз бироз енгиллашади. Ҳаётни кўпинча ўзимиз мураккаблаштирамиз. Натижада зўриқиш ҳаётимизнинг бир қисмига айланади. Бироқ барини ўзгартириш мумкин: нимани қандай бажариш мумкин эмаслигини ёдда тутинг ва зўриқиш билан хайрлашинг. Мавҳум мақсадлар белгилаш. Мақсад вақт чекловлари ва аниқликни ҳисобга олган ҳолда белгиланмаган бўлса, унга эришиб бўлмайди. Нимадир қиляпсиз, аммо унинг натижаси кўринмаяпти. «Кўп пул хоҳлайман» дейиш — муваффақиятсиз мақсадга бир мисол. Агар катта мақсадни бир неча кичикларига ажратиб, устуворликларни белгиласангиз, омадга эришиш имкони бир неча марта ортади: «Мақсадим ойига 5 миллион сўм ишлаб топиш. Унга эришиш учун эса лавозимим кўтарилиши лозим. Бунинг учун инглиз тилимни Upper Intermediate даражасига етказишим керак.
Narrator 2 Ана энди орзуингиз аниқ, ўлчанган ва устувор кўринишга эга бўлди – инглиз тили даражасини ярим йилда бир босқичга кўтариш. Ўзингизни ўзгалар билан таққосламанг. Сиз ва ўзгаларнинг мақсадлари, бошланғич маблағи, имкониятлари ва шахсий хусусиятлари турлича. Кўпинча ўзгалар билан солиштириш ўзингизга ачинишга олиб келади.Таққослашингиз мумкин бўлган ягона инсон бу – ўтмишдаги ўзингиз. Ўз муваффақият ва мағлубиятларингизга қараб йўналиш белгиланг. Хатоларни топинг ва улар устида ишланг. Фақат ўзгаларга ишониш. Агар сиз учун бошқалар бажаришини кутиб ўтирсангиз, бунинг якуни ёқимли бўлмаслиги тайин. Сизга ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлган кишиларнинг борлиги яхши. Бироқ баъзида ҳодисалар сизнинг фойдангизга бўлмаслиги мумкин. Қийинчиликларни бир ўзингиз енгиб ўтишингизга тўғри келадиган вазиятларга тайёр туринг.
Narrator 1 Ўзгаларнинг истакларини оқлаш учун яшаш. Яқинлар орзуларини амалга оширишга ҳаракат қилиб, ўзингизнинг мақсадларингизни унутиб қўясиз. Ахир сиз ўз ҳаётингизни яшашни истайсиз. Шундай эмасми? Ўзгаларни ўзгартиришга ҳаракат қилиш. Ўзгаларга ўзлари истагандек яшаш имкониятини беринг. Уларни ўзингизга мослаштиришга ҳаракат қилманг. Эҳтимол, бунга муваффақ бўларсиз, бироқ у сизга хурсандчилик олиб келмайди. Ҳис-туйғуларни ичда сақлаш. Салбий ҳислар тўпланади ва зўриқишга олиб келади. Эртами, кечми улар ташқарига чиқади. Одамларга сизни хавотирга солаётган нарса ҳақида дарҳол айтинг. Агар зарур бўлса, руҳшуносга мурожаат қилинг. Бу –нормал ҳолат. Ўз туйғуларингиздан уялманг. Муаммоларни ҳал қилмаслик. Муаммоларни тўпламай, қадам-бақадам, бирма-бир бартараф этиш осонроқ. Доимий равишда айбдорлик ҳиссини туйиш.
Narrator 2 Кеч қолсангиз, ваъдангизни бажармасангиз ноқулай ҳолатга тушасиз. Бироқ айрим ҳолатларда айбдорлик ҳисси ташқаридан юқтирилади: «Сен менга ёрдам бермадинг. Ишончимни оқламадинг». Бу киши учун бошқариш усули, сиз учун эса – зўриқиш манбаи. Доим «ҳа» дейиш, одати сизни зўриқишдан ҳалос қилади. Чиройли рад этиш ҳам санъат. Агар янгиликларни томоша қилиш ва ўқишга ўта киришиб кетсангиз салбий маълумотларни фильтрлай олмайсиз. Шахсий муаммоларингизга глобал даражадагилари ҳам қўшилади. Хобби зўриқишдан чалғишда ёрдам беради. Ўзингиз ёқтирган иш билан банд бўлганингизда ҳузур-ҳаловатга эга бўласиз. Жуда кўп вазифани бўйнингизга олманг. Имкониятларингизга ортиқча баҳо бермасликка ҳаракат қилинг. Ҳар бир кишининг ўз чегараси бўлади. Сиз ўз чегараларингизни ҳис қилишни ўрганинг.