Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Масиҳийликда, мусулмончиликда ҳамда тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам ўғил болани кестириш керак ҳисобланади. Агар хатна қилишнинг асл сабабини билишни истасангиз, бизни диққат билан тингланг. Муқаддас Каломда Худованд Иброҳим пайғамбар билан аҳдлашар экан, унга шундай деди: “Сен ва сенинг наслларинг риоя қилиши керак бўлган аҳдим қуйидагичадир: орангиздаги ҳар бир эркак суннат қилинсин.” Суннат- сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг белгиси бўлади”. “Ҳозирдан бошлаб насллар оша хонадонингиздаги ҳар бир ўғил бола туғилганидан саккиз кун ўтгач, суннат қилинсин.” Энди тиббиётга қарайдиган бўлсак ўғил болани кестириш тиббиёт тилида циркусизация деб аталади. Тиббиётда бу муолажани амалга оширишнинг бир муддати кўрсатилмаган.
Narrator 2 Муқаддас Каломга қарасангиз, Иброҳим пайғамбар суннат қилинганида 90 ёшда бўлган. Психологларнинг фикрича, бола қанча вақтлироқ кестирилса, унинг психикасига зарар шунчалик кам етказилар экан. Амалда болани кестириш учун энг яхши муддат деб 1 ёшгача бўлган давр белгиланган. Агар 1 ёшгача маълум сабаблар билан улгурилмаган бўлса, у ҳолда 3 ёшгача кестириш зарур дейилади. Кейинги кестириш учун оптимал даврни 7 ёшгача қилиб белгилашган. Лекин 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда бола кўп нарсани англай оладиган бўлади, шунда бу муолажа унинг психикасига салбий таъсир қилиб, муолажадан сўнг унинг характери ўзгариб қолишида, инжиқлигида намоён бўлиши мумкин. Баъзилар ҳозиргача табибларни (усталар) чақиртириб болани кестирадилар. Ҳозирги кунда бундай ёндашув тўғри ҳисобланмайди. Чунки табиб муолажа давомида шифокор каби тозалик қоидаларига риоя қила олмайди.
Narrator Бу эса кейинчалик яллиғланиш, яра битмаслиги, қўшимча салбий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шифохонада хатна қилинадиган бўлса бир неча ойлик чақалоқларга ҳеч қандай анестезия қилинмайди. Каттароқ болаларда умумий ёки маҳаллий наркоз қўлланилади. Муолажа кўпи билан 15 дақиқа давом этади. Замонавий тиббиёт хатнанинг энг биринчи фойдаси сифатида ўғил бола жинсий аъзоси гигиенасининг яхшиланишини эътироф этади. Хатна ҳилинган бола фимоз – пешобнинг эркин ва равон чиқишига монелик қилувчи касалликдан халос бўлади. Фимозда боланинг бу аъзосидаги чекка кертмак қисми торайиб, пешоб чиқиши қийинлашади, натижада эса бола азоб чекади, йиғлоқи бўлиб ҳолади. Агар ушбу касаллик ўз вақтида даволанмаса, кейинчалик қовуқ ва буйрак фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин экан.
Narrator 2 Албатта, бундай ҳолатда тиббиёт мутахассислари ҳам болани тезроқ хатна қилишни тавсия қиладилар. Доктор Форис Алвон айтади: “Хатна қилишнинг саломатликка катта фойдаси бор. Унга фақатгина пасткаш, мутаассиб ёки ўта нодон киши шубҳа билан қарайди. Дарҳақиқат, ғарбликлар аввваллари хатна қилишни танқид қилар эдилар. Сўнги йилларда ушбу суннат амалнинг фойдаларини кашф қилгач, улар ўз хатоларини тушуниб етмоқдалар. Ҳатто баъзилари ёши катта бўлишига қарамай ушбу суннатни ўзларига лозим тутмоқдалар. Хатна қилмаслик туфайли бавл қилгандан кейин хатна қилиш зарур бўлган қисмда бактериялар кўпаяди, натижада мазкур жой турли касалликлар учун бўшлиққа айланади. Пайдо бўлган жинсий касалликлар сийдик йўли орқали қовуқ ва буйракка ёки мояк, простата бези, уруғ пуфакчаларига ўтади. Хатна қилиш жинсий аъзода саратон касаллиги пайдо бўлиши олдини олади. Зеро, хатна қилинган кишиларда бу касаллик бўлмайди. Чунки боланинг ёшлигидаёқ хатна қилиш ушбу касалликнинг олдини олиш гарови ҳисобланади.