Narrator 1 Ассалому алайкум. “Йўқ” дея олиш ҳам баъзи нохушликлардан асровчи ўзига хос қобилиятдир. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, бошқаларга эмас, ўзингизга “йўқ”, дея олишингиз зарур бўлади.Қуйида ана шундай ҳолатлар ҳақида сўз юритамиз. Агар бу маслаҳатларга амал қилсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Шикоятларга қарши “йўқ” дейиш Ҳамкасбингиз Солини мақташди, у билан бир хил натижага эришган бўлсангиз ҳам сизга эътибор беришмади. Ҳамкасбингиз Валининг лавозими кўтарилди, аммо сиз ундан ёмон ишламасангиз-да, ўрнингизда қолдингиз. Ҳамкасбингиз Лола доим ишдан эртароқ кетади, маошни эса сиз билан бир хил олади. Ҳеч қачон ҳамкасбларингиз устидан шикоят ёки эътироз билдирманг. Биринчидан, ёдда тутинг, шикоят қилиш ожиз одамларга хос. Иккинчидан, ҳеч қачон ўзгаларнинг ҳаётини тўлалигича била олмайсиз. Балки ҳамкасбингиз Лоланинг фарзанди касалдир.
Narrator 2 Бефойда ва ўринсиз шикоятлар ўрнига қуйидагиларга амал қилинг: ўз вазифангизни янада яхшироқ бажаринг, шунчаки ойлик учун эмас, касбингизни севганингиз учун ишлаётганингизни кўрсатинг. Бунинг мукофотини тезда оласиз. Ўз масъулиятини сизга юкламоқчи бўлган ҳамкасбларга «йўқ» денг. Йўқ, биз ёрдам сўраган ҳамкасбларингизга рад жавобини беришингиз керак демоқчимасмиз. Сиз ҳақиқатан ёрдамга муҳтож ҳамкасбларингизга ёрдам беришингиз шарт, лекин ўзи бажариши лозим бўлган ишни сизга юкламоқчи бўлган сурбетларга қатъиян «йўқ» дейишингиз керак. Бошқаларга «ҳа» деган пайтда ўзингизга «йўқ» демаётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Ҳеч кимнинг елкангизга миниб олишига йўл қўйманг. Ҳамкасбларингизнинг ҳар бир гапига кўнаверсангиз улар сизни ҳурмат қилишади деб ўйласангиз, адашасиз: кўпинча ювош одамларнинг ортидан кулиб юришади.
Narrator 1 «Ҳаракат қиламан» деган иборага қарши «йўқ» дейиш «Ҳаракат қиламан», «уриниб кўраман», «эпласам керак» — бу иборалар керакли жойда қўлланса ҳечқиси йўқ, лекин бу сизнинг ўз кучингиз ва имкониятларингизга ишончингиз йўқлигини кўрсатади. Агар сиз ўзингизга ишонмасангиз, бошқалар сизга қандай ишонишсин? Ўзига ишонмаган одамни атрофдагилар ҳурмат қилишмайди. Шундай экан, бу ибораларни унутинг. Бирор нарсага ишончингиз комил бўлмаса ҳам қатъийлик билан гапиринг. Ишхона мулкидан ўз мақсадлари учун фойдаланишга «йўқ» дейиш. Ишхонадаги принтердан фойдалангингиз, бир-иккита ручка ёки блокнотни уйга олиб кетгингиз келади. Лекин унутманг, бунинг учун сўкиш эшитишингиз, ҳаттоки ишдан бўшатилишингиз ҳам мумкин. Арзимаган майда-чуйдани деб ишдан ҳайдалишни ҳеч ким истамаса керак. Ёлғонга қарши «йўқ» дейиш. Ишга ярим соат эртароқ келишга ваъда берганмидингиз?
Narrator 2 Ярим соат эртароқ келинг. Ҳамкасбингизнинг ишига ёрдамлашишга ваъда берганмидингиз? Бажаринг. Ҳамма алдайди. Кимдир кўпроқ, кимдир озроқ. Бундан қутулишнинг иложи йўқ. Лекин унутманг, ишхонада фақат ўзингиз учунгина жавоб бермайсиз, ёлғонингиз ҳамкасбингизга ҳам зиён келтириши мумкин. Бирор нарсани қила олишга имкониятингиз етмаса, ростини айтинг. Ишдан бўш вақтда ишга «йўқ»дейиш. Бирор топшириқни тугатишга улгурмасдан, ишдан кейин ҳам у билан шуғулланишга тўғри келган вақтлар бўлади. Лекин доимий равишда бу ҳолат юз бериши яхши эмас. Чўчишга қарши «йўқ» дейиш. Ишга яқинда кирган бўлсангиз ҳам ўз фикрингизни очиқ айтишдан ёки мунозараларда қатнашишдан чўчиманг. Ўз фикрига эга инсон ҳурматга лойиқ, фикрини айтишдан чўчимайдиган инсон эса икки марта кўпроқ ҳурматга лойиқ. Муносабатларни бутунлай узишга «йўқ» дейиш. Сиз билан ишлаётган одам қанчалик жонингизга теккан бўлса ҳам, у билан кескин муносабатда бўлманг. Ер думалоқ, бир куни келиб айнан ўша одамга ишингиз тушиб қолар.