3:49

Экиш ва ўриш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Ҳаёт танловларга тўла. Биз ҳаётда турли хил танловларни амалга оширамиз. Бироқ бир нарсага эътибор бермаймиз, ёшликда қилган танловимиз умримизнинг охиригача бизга ҳамроҳ бўлади. У бизнинг табиатимизнинг бир қисмига айланади. Чунки ёшлигимизда эшитган, кўрган ёки бошимиздан ўтказган нарсаларимиз ўтмишда қолиб кетди, деб ўйлаймиз, аслида эса у нарсалар биз билан бир умр бўлади. Ҳақиқат шуки, биз кўрган, эшитган ёки бошдан кечирган нарсалар ҳануз биз билан. Ўсиб-улғайиб келаётган болалар ҳаётда ўз йўлларини топишни истайди. Улар катта бўлишади ва ҳаёт йўлини танлашади. Кимдир уларга ҳақиқий ҳаёт нималигини тушунтириш керак. Чунки бола сифатида ҳаётимизга нима экилган бўлса, бизнинг характеримизни бунёд этувчи нарсаларнинг уруғига айланади. Шунинг учун ҳақиқат шуки – бизларнинг барчамиз ҳаётимизга яхши одат ва яхши фикр уруғларини эккан инсонларнинг ҳосилимиз.

Narrator 2 Ва албатта, ҳаётимизга бошқа нарсаларни барпо қилишга уринганлар ҳам бўлган. Раббимиз қисқагина оят орқали нима деганини эшитинг – Ҳикматлар 22:6 “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди”. Бизларда ҳанузгача “болаларимизни ўзлари истаганидек катта бўлишларига қўйиб берсак, ҳаммаси яхши бўлади” деган фикр бор. Бироқ бу нотўғри. Чунки агар бола тарбия, йўл-йўриқ, Худо ҳақида билим олмасдан катта бўлса, уларнинг характери ҳаётидаги бошқа нарсалар таъсирида шаклланади. Яна уларнинг ҳаётида эътиборсиз бўлган нарсалар орқали ҳам шаклланади. Шунинг учун ҳам сиз билан биз фарзандларимизни тўғри йўлда тарбиялашимиз жуда муҳим. Уларнинг ҳаётини яхши ва тўғри фикрлар, эътиқод билан тўлдиринг, шунда бу нарсалар болани тўғри йўлдан адашиб кетишига йўл қўймайди. Фарзандларимизнинг ҳаётига экаётган нарсаларимизга ҳушёр бўлишимиз керак.

Narrator 1 Чунки биз уларнинг келгуси характери учун пойдевор қуряпмиз, уруғлар экаяпмиз. Чунки бизлар ҳам ҳаётимизга кимлардир эккан ўша нарсаларнинг ҳосилимиз. Улар баъзан яхши, баъзан унчалик яхши эмас. Шундай қилиб, экиш ва ўришнинг таъсири ҳақида ўйлар эканмиз, Каломдан Галатияликларга ёзилган мактубни очишингларни истардим. Бу ерда Худо Каломининг энг муҳим приципларидан бири ҳақида ёзилган. Чунки бу илоҳий, умумий принципдир. Бу аниқ бир принцип. Ундан қочишнинг иложи йўқ. Буни биз экиш ва ўриб олиш принципи деб атаймиз. Калом шундай дейди – Галатияликлар 6:7 “Инсон нима экса, шуни ўриб олади” Ҳақиқат шуки – биз нима эксак, салдан кейин экканимиздан анча кўп ўриб оламиз, чунки қишлоқ ҳўжалик принципи шундай. Шунинг учун деҳқонларимиз бор. Шунинг учун озиқ-овқатимиз бор. Ҳудди шу принцип сиз билан менинг ҳаётимда ҳам амал қилади, чунки ҳаётимизга экилган бу уруғлар ҳозирда етук инсонлар бўлиб камол топишимизга туртки берган.

Narrator 2 Шундай қилиб, босиб ўтган ҳаёт йўлингиз ҳақида бир муддат мулоҳаза қилинг, сизнинг ҳаётингизга отангиз нима эккан? Ҳаётингизга онангиз нима эккан? Энди ҳеч нарса қилолмайсиз. Ундан кўра туғилмаганингиз яхши бўларди. Ёки бўлмаса, сиз ажойибсиз. Ҳаммимиз иложи борича кўпроқ пул топишни ҳоҳлаймиз, чунки пулсиз қолиш ҳатарли. Бироқ бу материализм бўлиб, солиҳ, муқаддас ва асл мустаҳкам пойдевор барпо қилмайди. Лекин нарсалар ўзгарувчан нарсаларга асосланган. Гўзаллик ўзгаради, мол-мулк ўзгаради, қабул қилинган нарсалар ўзгаради, инкор қилишлар ва бошқа ҳамма нарсалар ўзгаради. Сиз фарзандингизнинг ҳаётида нимани барпо қиляпсиз? Фарзандларингиз ёшлигида бу ҳақида ўйлаб кўришга вақтингиз бор. Кеч бўлмасидан, экаётган нарсаларингизга яхшилаб назар ташланг. Ўзгартириш керак бўлса ўзгартиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top