3:53

Худонинг муносиб хизматчиси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-она. Сиз ҳаётда имонсизлар билан қандай муносабатда бўлсангиз, фарзандларингизз ҳам сиздан ўрнак олиб, шундай муносабат қилишни бошлайди. Сиз имонингизни яширсангиз, ундан уялсангиз, фарзандларингиз ҳам ўзларини дунёда имонсизлар орасизда имонсиздек тутишади. Энди имонлилар Исо Масиҳнинг издоши бўлгани ва гуноҳдан нафратлангани учун узр сўрашни тўхтатсин. Ҳаворий Павлус Худонинг танланган хизматчиси бўлган. Бугунги кундаги сиз билан мен ишонадиган теология фанининг асосий қисми ҳаворий Павлус туфайли пайдо бўлган. Уни қувғин қилишган. Ҳар томонлама тайзиққа учраган. Ҳар доим бир қамоқдан чиқиб, бошқасига тушган. Ниҳоят бошини танасидан жудо қилишган. “Демак, у мўл ҳосил ўриб олмаган экан-да” дейишингиз мумкин. У қанча ҳосил йиғиб олганини айтай. Унинг мактубларини ўқиш орқали нажат топган миллионлаб одамлар унинг учун ажойиб ҳосил ҳисобланади.

Narrator 2 Унинг мактублар орқали миллионлаб инсонларнинг ҳаёти ўзгарган. Яхши ҳосил олиш деганда биз қандайдир моддий нарсаларга эга бўлиш, деб ўйлаймиз. Унинг ҳосилига қаранг. Бизларнинг ҳар биримиз унинг машаққатли, оғир, азобли ҳаёти келтирган ҳосилнинг бир қисмимиз, чунки у бунга ишонган эди. Бизларнинг ҳар биттамиз унинг ҳосилини олдик. Нима деб ўйлайсиз, осмонда ҳам унинг ҳосили бўладими? Бу нарса бизнинг ақлимизга сиғмайди. Қаранг, у нима деган: яхшилик қилишдан чарчаманг, чунки Худо буни қадрлайди. Фарзандларим ҳали ёш бўлганида олдимга шикоят қилиб келганлари ёдимда. Эътиқодлари учун мактабда кимдир уларга кун бермасди. Шунда фарзандларимга шундаай деганман: “Эътиқодингизда маҳкам туринглар ва Худо сизларнинг ҳаётингизда нима қилишини кузатиб туринглар. Ўша болаларнинг ҳаётида ҳам Худо нима қилишини кузатинглар.

Narrator 1 Ва албатта улар сизларга нима қилишидан қатъий назар Худонинг айтганини қилганинглар учун ҳали Худодан миннатдор бўласизлар”. Биз одамзод бутунлай адашган оламда яшаяпмиз. Одамоз шайтон томонидан, дўстлари ёки душманлари томонидан алданган. Одамлар Худони лақиллатмоқчи бўлишади ва бир пайтнинг ўзида ўзлари буни англаб етишмайди. Агар сиз билан менда бундай одамларнинг юрагини кўра олганимизда эди, юраклари парчаланиб кетгани кўрардик. Уларнинг бутун ички аъзоларининг кулдек сочилиб кетганини кўрган бўлардик. Чунки улар ўляпти, бироқ ўзлари буни англаб етмаяти. Калом ҳам “гуноҳнинг эвази — ўлим” дейди, жисмоний ўлим, руҳий ўлим ва абадий ўлим. Шундай экан, агар ҳаётда руҳингизни озиқлантирмай, фақат танангизни озиқлантирсангиз, мукофотдан бебаҳра қоласиз. Чунки Каломда шундай ёзилган – “Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз”.

Narrator 2 “Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик”. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Ҳар биримизда бу учун имконият бор. Бизнинг имкониятимиз нима? Ҳар биримизда бошқа инсонларнинг ҳаётига уруғ экиш имконияти бор. Булар дўстларимиз, оила аъзоларимиз, фарзандларимиз, набираларимиз, ҳамкасбларимиз бўлиши мумкин. Бизда уларнинг ҳаётларига уруғ экиш имконияти мавжуд. Буни қандай қиламан, деб сўрашингиз мумкин. Мисол учун, агар улар соғликларида муаммоси борлигини айтса, сиз учун ибодат қиламан, деб айтинг. Ёки кимгадир шунчаки Худо уларни севишини айтинг. Шу йўл билан оз – оздан уларга ҳақиқатни сингдириб борасиз. Кейин сиз эккан мана шу кичкинагина уруғни ундиришни бошлайди. Уларнинг ҳаётига сиз кичкина уруғ қадаганингиздан кейин уларнинг ҳаётига яна бошқа уруғларни экишлари учун бошқа одамларни юборади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top