3:46

Худо менга гапирди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худованд ҳаётингизда ишлаётганини кўрсангиз, Унинг ажойиб ишлашига қойил қолмай иложингиз йўқ. У шундай ишлайдики, Худонинг бундай ишлашини ҳаётларида кўрмаган одамлар сизнинг гувоҳлигингизни эшитиб, “Эртак айтиб бераяпсанми”, дейишлари мумкин. Худо учун чегара йўқ. У қандай истаса шундай гапиради. Истаса худди аввал баъзи пайғамбарларнинг ҳаётида қилганидек, тушлар орқали гапиради. Истаса фаришталарини Иброхим пайғамбар олдига юборганидек, сизнинг ҳам олдингизга юборади. Ё бўлмаса Ўзи тўғридан тўғри сизга гапириши, Унинг овозини ташқарида ҳудди бошқа бир одамнинг овозини эшитгандек эшитишингиз ёки юрагингизда майингина овозда Муқаддас Руҳ орқали гапириши мумкин. Унинг сизга гапириш йўллари жуда кўп. Кўпинча биз масиҳийлар Худонинг бизга айтмоқчи бўлган ваъдалари ёки гапларини Унинг Муқаддас Каломидан билиб оламиз.

Narrator 2 Бундан ташқари бирор биродарнинг Худо ҳақида айтганларидан Худо буни айнан бизга йўналтирганини ҳис қилиб, Уни Худонинг сўзидек қабул қиламиз. Хуллас, ҳар биримизнинг ҳаётимизда Худованд турлича ишлашини биламиз. Бугун бир биродаримизнинг яқинда Худодан олган хабарини гувоҳлик сифатида сиз билан бўлишишга қарор қилдик. У биродар шундай деб гувоҳлигини бошлади, “Мен яқинда Муқаддас Калом конференцияси учун Африкага боришимга тўғри келди. Биринчи марта Африкага боришим эди. Конференция жуда ажойиб, Муқаддас Руҳга тўлган ҳолда ўтаётган эди. Семинар ва дарслардан бўш вақтимизда озгина дам олиб, овқатланиб бошқа давлатдан келган биродарлар билан танишишга имконият бўларди. Шундай вақтларнинг бирида бинонинг атрофини айланиб, ибодат қилиб юрган пайтимда, бир қора танли биродар келиб, менга, “Эй, мен сени қидириб юрибман”, деб қолди.

Narrator 1 Мен бу одам билан аввалдан таниш эмас эдим. Конференцияга келганимдан кейин ҳам у билан танишишга улгурмагандим. Хуллас, бу одамни умримда биринчи марта кўриб турган эдим. Унинг бу сўзларидан ҳайрон бўлдим. У билан бир ўриндиққа ўтирдик. У менга қараб, “Сен бино қураяпсан, Худо шу бинони кенгайтиради. Кейин сен яшаётган юртингда яна янги жамоатлар қурилади”, деб айтганида ич-ичимдан жуда ғалати бўлиб кетдим. Худо бу одамга берган сўзи орқали, мени руҳлантираётган ва янги ишларга ундаётган эди. Мен ундан, мени қандай топдинг?”, деб сўрадим. У эса Худо унга қандай гапирганини сўзлаб берди. “Мен 5 кун олдин конференция учун рўза тутиб ибодат қилаётган эдим. Шу пайтда Худо менга ваҳийда сенинг суратингни кўз олдимга келтириб қўйди. Мен Худодан, Худо бу одам ким”, деб сўрадим. У эса менга мен ҳозиргина сенга айтган сўзларни берди.

Narrator 2 Конференция бошланганига икки кун бўлган бўлса, шу икки кундан бери сени қидириб юрган эдим”, деди. Биз иккаламиз ҳудди қадрдонлардек, илиқ суҳбатлашиб ўтирардик. Худо жуда қизиқ ишлайди. Умуман танимаган одам билан Руҳимиз бир бўлгани учун, Худода ака-укадек эдик. Мен эса унга ватанимда биродарлар билан жамоат қуришни бошлаганимиз ва бунда Худо қандай ишлагани ҳақидаги гувоҳликни айтиб бердим. Биз ўша пайтда иккаламиз ҳам бир биримиздан далда олаётган эдик. Шу пайт ва ундан кейин ҳам Муқаддас Каломдаги Худодан олган далдаларимиз ҳақидаги оятни Муқаддас Руҳ менга эслатди. 1 Коринфликлар 14:31 “Шунда ҳамма бирин-кетин Худонинг сўзини бошқаларга етказа олади, токи ҳамма таълим ва далда олсин”. Мана, азиз биродар. Бундай Худонинг Ўз фарзандлари ҳаётида қизғин ишлаётганини кўриб, Худонинг нақадар донолиги ва Унинг биз тушунмайдиган йўллар билан ишлаши бизни руҳлантиради ва далда беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top