2:55

Тарих ҳақида 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, яна сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Шогирдларнинг Қуддусдаги қилаётган мўьжизалари ва ваъзлари орқали оддий халқ, яҳудий дин пешволари ва олий мансабдор шахслар ҳам жамоатга қўшилар эдилар.

Бундай ҳолат яҳудий олий руҳонийлари ва яҳудиядаги Рим ҳокимиятини ташвишга солиб қўйди. Қуддусда Масиҳ жамоати кўпайиб борган сари уларга қарши қувғинлар ҳам кучая борди. Бу қувғинларнинг биринчи қурбони Стефан бўлди.

Қувғинларнинг кучайиб бориши имонлиларни Қуддусдан ташқарига чиқишларига сабабчи бўлди. Шу орада тахминан 35 йилда Шоул яъни Павлус имонга келади. Бу инсонни Исо Масиҳ жамоат қурилишида ўзининг асосий қуроли қилиб ишлатади.

Павлус Рим империясида Масиҳ жамоатлари шаклланишида катта ҳиссасини қўшади. Роланд Алленнинг китобида ёзилишича, Павлус 10 йил ичида Рим империясининг тўртта Галатия, Македония, Ахая ва Кичик Осиё вилоятларида жамоатлар ташкил этади.

Қирқ еттинчи йилгача бу вилоятларда бирорта Масиҳ жамоати йўқ эди. Эллик еттинчи йилга келиб Павлус бу вилоятларда бошлаган ишимни тугаттим, деб айта олган эди.

Бу асрдаги қувғинликларга қарамасдан, илк Масиҳ жамоати ҳам сон жихатдан, ҳам руҳан ўсиб борди. Масиҳ жамоатини сон жихатидан ўсишига Рим империясидаги муҳит ва шароитлар кенг йўл очиб берган эди.

Рим империясидаги қулайликлар: Бу империяда қурилган катта-катта йўллар. Чегаранинг йўқлиги Масиҳ шогиртларига бемалол саёҳат қилиб, Рим империясида яшаётган бошқа миллатларга Хушхабар тарқатишлари учун имконият яратган.

Рим оламида бир тил, грек тилининг устинлиги. Яҳудийлар учун ибодат хоналарда йиғилишларига рухсат берилганлиги, имонлиларга Хушхабарни ваъз қилиш учун омил бўлган.

Шу тариқа Исо Масиҳ шогирдлари Рим дунёси бўйлаб тарқалиб, янги Масиҳ жамоатлари пайдо бўла бошлади. Биринчи марта Антиохия шаҳрида Исо шогирдларини “Масиҳчи” деб номлай бошлашди.

Олтмиш иккинчи, олтмиш саккизинчи йилларда Римда масиҳийларга қарши қақшатқич қирғинлар бўлиб ўтади. Бу қирғинларга сабаб Рим шаҳрида юз берган ёнғин сабаб бўлди.

Рим аёнлари бу ёнғиннинг сабабчилари айнан масиҳийлар деб эълон қилишди. Император Нерон энг оғир ва даҳшатли жазоларни масиҳийларга қўллай бошлади. Масиҳийларни хочга михлаттирди, катта-катта томошалар уюштириб, оч ёввойи ҳайвонларга егизди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top