MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бениҳоя хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, низоли вазиятга билдирилган турли реакциялар ўртасида ғалати қарама-қаршиликлар кузатилади.

Биринчиси – биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган нарсаларни жамланмасидаги фарқлар. Низодан ўзимни четга олганимда, асосан диққатимни ўзлигимга қаратаман. Мен ўзимга осонроқ, қулайроқ ёки энг кам хавф солган нарсани излайман.

Ҳужумда эса сизни айблаган ҳолда ҳамда муаммони айнан сиз ҳал қилишингизни кутиб, диққатимни сизга қаратаман. Ярашишга келганимизда эса, устунлик “биз” бўлиб қолади. Худованднинг қимматини биринчи ўринга қўйган ҳолда, мавжуд келишмовчиликдаги ҳамманинг хоҳишини биламан ва муаммони ҳал қилишда иккала томонни ҳам жавобгар бўлишига интиламан.

Мақсадларни амалга ошириш реакциялар ўртасидаги иккинчи фарқни очиб беради. Ўзини низодан олиб қочган одамлар одатда тинчликни сохталаштиришга мойиллар. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳаммаси яхши деб ўйлайдилар, аслида эса вазият буни тақозо этмайди.

“Тинчликбузар” одамлар ҳужумга мойил бўладилар. Бунга эришиш учун улар жон деб тинчлик-тотувликдан воз кечадилар. Низоли вазиятда тинчликка интиладиганлар эса, “тинчлик ўрнатиш”ни амалга оширадилар; улар атрофдагилар билан ҳаққоний адолатга ва чинакам хамоҳангликка эришиш учун қанча керак бўлса, шунча тиришиб, сабр билан ҳаракат қиладилар.

Ва ниҳоят, натижаларда фарқлар бор. Одам низони ярашиш билан тугатишни ҳақиқатдан ҳам хоҳлаганда, оҳир-оқибат у бунга эришади деб бемалол айтиш мумкин. Ҳамда аксинча, низодан қочиш ёки ҳужум, албатта, шундай натижага олиб келадики, бу натижани илиқ муносабатларингиз билан хайрлашинг, деб номлаш мумкин.

Низогарларни ярашиши учун биринчи ёрдам, улар ушбу вазиятда бир-бирларига адоватли муносабатини ўзгартириш бўлди. Муқаддас Китобдан масалага тегишли бўлган бир неча парчаларни ўқиганимиздан кейин, Худованд ҳар биримизнинг юрагимизда Ўзининг яшнатувчи ишини бошлайди.

Бундай пайитда ҳар қандай инсон ўзларини тутиши Худони Каломига қанчалик тўғри келмаслигини кўрдилар. Худо уларни юракларини очганида, гуноҳларини тан олиб, бир-бирини кечирдилар. Кўзларида ёш билан, керак бўлса бир-бирини бағриларига босадилар.

Азизлар. агар масиҳий одам ярашишдан бош тортса, қилиши керак бўлган нарсани қилмаса, вазиятга жамоат хизматчиларини аралашишини ва уни тавбага, тўғриликка ва кечиримга келишига ёрдам беришлари керак. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top