2:47

Худонинг ваъдалари 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Ёшуа китобининг теологик моҳиятини унинг биринчи ва охирги икки бобларини ўқиш орқали тушуниб олишимиз мумкин. Ваъда қилинганидек, Исроил Канъон ерига киради, Худо бу ерни уларга мулк қилиб беради.

Улар бу ерни қўлга кирита олишларига ягона сабаб, Худонинг улар учун жанг қилгани эди. Ҳали баъзи ерлар тўлиқ қўлга киритилмаган бўлса-да, Худонинг ваъдалари бажо келган, деб ҳисобланади.

“Шубҳасиз, ҳаммангиз биласиз, Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади,” – деб ёзилган Ёшуа китобида.

Ёшуа китобининг қолган қисмида шу ваъдалар қандай бажо бўлгани тасвирланган. Худо Ўз халқини Мисрдан мўъжиза орқали денгизни иккига бўлиб олиб чиққани каби, Канъон ерига кириш ҳам шунга ўхшаган мўъжиза орқали содир бўлади.

Бунда, Иордан дарёси суви тўхтатилиб, халқ ўз оёғи билан дарёни кечиб ўтади. Бу воқеа Худо улар билан эканлигини, ва У Канъон еридаги халқларни қувиб чиқаришини уларга кўрсатиб берди.

Дарёни кечиб ўтаётган пайтда Худо Ёшуага дарёдан ўн икки тош олиб, ваъда қилинган ерда, улар биринчи бор ўрнашган ерда ёдгорлик ўрнатишни буюради. Яна бир бор, бу уларнинг болалари “нега” деган саволларига Худо бизни Қизил денгиз ва Иордан дарёси орқали қутқаргани туфайли, деб тушунтиришга имкон яратарди.

Худонинг нажот фаолияти ҳақидаги Хушхабар, Эски Аҳд тузилишида тақдим этиляпти. Бу орқали Исроил халқи ўзининг мавжудлигини тушуна олиши мумкин эди. Ерихонинг қўлга олиниши воқеаси мана шу асосда давом этади.

Жангдан олдин Эгамизнинг фариштанамо қўмондони Ёшуага кўринади. У бу шаҳар қандай қўлга олиниши кераклиги ҳақида Ёшуага билдаради. Қуролланган кишилар аҳд сандиғи билан бирга шаҳар атрофи бўйлаб айланиб чиқишлари керак эди.

Бунинг маъноси шу эдики, бу жанг Эгамизники, Унинг қудрати Ерихо шаҳрини забт этади. Шунга қарамай, бу мўъжизада инсонлар ҳам иштирок этишади. Бундан ҳам кўришимиз мумкинки, Худо Ўз ишини инсонлар воситасида амалга оширади.

Бу Муқаддас Китобнинг энг муҳим мавзуларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ваъда қилинган ернинг қўлга киритилиши мобайнида, Худо баъзи ерларни олишни ман этади, яъни, ваъда қилинган ернинг босиб олиниши пайтида, Худо баъзан, бу ерни тўлиқ вайрон қилинглар, ҳеч нарсани олманглар, деб буюради.

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top