2:43

Худонинг ваъдалари 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Исроил барча ернинг эгаси Худолигини билиши учун Худо шундай қилган эди. Ерихо Худога бағишланган шундай ерлардан бири эди, у тўлиқ вайрон этилиши керак эди.

Худо таъқиқлаган бирор нарсани олган ҳар бир исроилликнинг ўзи ҳам Худонинг таъқиқи остида қоларди. Биз Охуннинг гуноҳини мана шу контекстда тушунишимиз керак. У Ериходан баъзи нарсаларни ўғирлаганди ва бунинг оқибатида Исроил халқи Ай халқига қарши жангда мағлуб бўладилар.

Бунда Охуннинг айбдорлиги топилгандан сўнг, у ва унинг бутун хонадони қириб ташланади. Бу ерда биз Каломдаги жамоа принципини кўришимиз мумкин. Гуруҳнинг бирлиги туфайли, бир киши кўпчиликни билдиради.

Шу тамойилга асосан бутун инсоният Одам Атода гуноҳ қилган. Нуҳ Худонинг назарида иноят топгани учун, унинг бутун хонадони нажот топди. Иброҳим орқали бутун бир халқ танланди.

Бир руҳонийнинг хизмати орқали бутун халқ Худо билан ярашди. Шу тушунча ривожланиб, вакиллик ва ўрнини олиш нажот тушунчасига ўрнашиб қолади. Энди, бу ерда бир раҳбар Ёшуа орқали Худонинг ҳам қутқариш, ҳам ҳукм этиш ишлари амалга оширилади.

Худонинг қудрати Унинг ваъдаларининг бажо бўлишига қаршилик қиладиган нарсаларни йўққа чиқаради. Энди келинг, азизлар, Ибтидо китобининг 12 боби 3 оятдаги Иброҳимга берилган ваъданинг охирги қисмига эътибор берайлик: Худо унинг зурриёти орқали барча халқларга барака беришини айтганди.

Бир халқ, руҳоний халқ бўлиб, Худонинг баракасини бутун дунёдаги барча халқларга етказиши керак эди. Масиҳийларнинг Хушхабарни ёйишдаги фаолияти ҳам мана шу ваъдага асосланади.

У ҳолда, жамоатга топшириқ берилгани каби Исроил халқига ҳам қандайдир топшириқ берилган эдими? Бундай савол қўйиш Янги Аҳдда берилган топшириқ тушунчаси билан Эски Аҳдни талқин қилишга олиб келади.

Бунинг ўрнига, Исроил қай тарзда барча халқларга Худонинг баракасини олиб келиши керак эди, деб сўраш яхшироқ бўларди. Жавобнинг бир қисми аллақачон пайдо бўлишни бошлади. Яъни, ўзга халқдан бўлган баъзи одамлар турли йўллар билан Худо Исроилга берган ваъдалардан барҳраманд бўлишган.

Шу орқали Худонинг баракаси бошқа халқларга ҳам насиб эта бошлаган. Худо Исроилнинг бошқа халқлардан ажралиб, ўзиларини пок сақлашлари кераклигини айтган эди. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top