2:45

Ҳакамлар ва Шоҳлар

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Азиз биродарлар, Исроил ваъда қилинган ерга эгалик қилишига хавф пайдо бўлганда, ўз-ўзидан Исроил ёрдам излай бошлади. Аммо, улар тўғри хилдаги ёрдамни излашди, деб айтиш қийин.

Мидиёнликларга қарши курашда Гидўн ғалабага эришгандан сўнг, халқ ундан шоҳлик сулоласини ўрнатишни сўради. Гидўн бу таклифни рад этди, чунки, Шоҳ ягона Худо эканлигини у биларди.

Гидўннинг вафотидан сўнг, унинг ўғилларидан бири бир қанча муддатга Исроилни айрим ҳудудларида ҳукмронлик қилди. Шундан сўнг ҳам, ҳакамлар Исроилда раҳбарлик қилишда давом этишди.

Ҳакамлар китобининг сўнгги қисмларига қарайдиган бўлсак, унда, Исроилда шоҳ бўлмагани туфайли беқарорлик ва парокандалик ҳукм сураётгани хулоса қилиб келтирилган. Ҳам пайғамбар, ҳам ҳакам бўлиб хизмат қилган Шомуил даврида, Филистлар билан катта тўқнашувлар бўлиб, ундаги талофатлар туфайли халқ орасида шоҳликни жорий этишни хоҳлайдиган ҳаракатлар кучайди.

Шунга қарамай, Ҳакамлар ва 1-Шоҳлар китобларида биз халқ устидан шоҳ танланишига унчалик хоҳиш йўқлигини сезишимиз мумкин. Ҳакамлар китобида Гидўн шоҳ бўлишни рад этди, энди 1-Шоҳларда Шомуил ҳам буни истамаяпти.

Баъзилар 1-Шоҳлар китоби ёзилишида икки манбадан фойдаланилган, деб эътироф этишади. Бири шоҳ танланишини хоҳловчи, иккинчиси бунга қарши бўлган манбадан. Аммо бунга ишониш қийин, наҳотки 1-Шоҳлар китобининг муаллифи китобдаги қарама-қаршиликни йўқотишга ақли етмаган?

Менимча, бу иккиланиш, яъни, бир томондан шоҳни хоҳлаш, иккинчи томондан хоҳламаслик, ўша даврдаги тарихий вазиятда ҳақиқатан ҳам бўлган. Шуни эсда тутиш керакки, Исроилда шоҳ ҳукмронлик қилиши ҳақидаги фикр анча олдин мавжуд эди.

Ёқуб ўз ўғли Яҳудонинг шоҳ бўлиши ҳақида башорат қилган, ўшанда бу Худонинг иродаси эмас, деган фикр бўлмаган. Қонунлар китобидаги қонун-қоидаларда ҳам Исроилга шоҳ берилиши ҳақида айтиб ўтилган.

Унда ўзга халқларнинг одатий золим шоҳи билан барҳаёт Худонинг аҳд муносабатини намоён этадиган шоҳнинг фарқи бўлиши кераклиги аниқ кўрсатиб берилган. Исроилнинг шоҳи Худодан қўрқадиган бўлиши, қонунларга риоя қилиб, ўз биродарларидан ўзини устун қўйиб, кибрланиб кетмаслиги айтилган.

Бошқача қилиб айтганда, Худо билан тузилган аҳд Исроил шоҳининг қанақа бўлишини белгилиб бериши керак эди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top