MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар,! Азалда мавжуд бўлган яратилиш тартиби Худо, инсон ва дунё ўртасидаги тўғри муносабатни акс эттирган. Шунинг учун дунёда ҳамоҳанглик ҳукм сурар, барча нарса ажойиб эди.

Одам Ато ва Момо Ҳавонинг исёни туфайли мана шу тартиб бузилиб, тартибсизлик пайдо бўлди, бу нарса, барча муносабатларга салбий таъсир қилди. Бу кичик бир хасталик эмас, балки ўта жиддий ва ҳалокатли эди.

Инсоннинг бу исёни унинг донолигини эмас, нодонлигини акс эттиради, инсон энди атайлаб, ёвуз мақсадда ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилади. Халқ орасида қайта тикланиш жараёни таъсирини кўришимиз мумкин.

Худо Ўз нажотини амалга оширишни бошлаши билан, Уни. Қайта тикланиш Худонинг қадамма-қадам очиб берилаётган ваҳийсига имон орқали жавоб бераётган Худо халқида намоён бўла бошлайди. Худосиз дунёда улар Худо танлаб олган озчиликни, махсус халқни ташкил этарди.

Шундан сўнг, Худо берган ваъдаларини амалга ошира бошлайди. Уларга келажакда барча нарсаларнинг қайта тикланиши ҳақида хабар беради. Бундан ташқари уларда, азалдаги тартиб ҳамда гуноҳ туфайли бу тартибнинг жиддий бузилганлиги кўрсатилади.

Энди Исроил халқига ўз онгини ишлатиш вазифаси берилди, яъни, Исроил Худо нажотининг мана шу қадамини бошидан кечирар экан, бунда фаровон ҳаёт кечириш қандай маънога эга эканлигини излаб топиши керак эди.

Боя айтиб ўтилган муносабатлар қайси томонлама қайта тиклангану, қайси томонлама ҳали қайта тиклангани йўқ? Ҳозир биз масиҳийларда бўлгани каби, ўшанда Исроил имонлиларида ҳам худди шунақа муаммолар бўлган.

Худога ишонмайдиган дунёда имондаги ҳаётимизда қандай яшашимиз керак? Имонли киши бошқа имонлилар ва уларнинг имонида бўлмаган бошқалар билан ҳали қайта тикланмаган дунёда қандай яшаши керак?

Эски Аҳддаги донолик ёзувларида Худони инкор этиб, муносабатлар бузилгандан сўнг, Исроилнинг дунёда билим ва тушунишга интилишлари акс эттирилган. Бунда гуноҳ туфайли барча муносабатлар тўлиқ бузилишига Худо йўл қўймагани тан олинади.

Чунки, дунёда ҳали ҳам маълум миқдорда тартиб мавжуд, табиат ҳали ҳам инсоннинг ҳаётини таъминлаб турибди. Донолик ёзувларидан яна шу нарсани билиб олиш мумкинки, Худонинг эзгулиги орқалигина, яъни У Каломи орқали бизга донолик бериш йўли билан имонли киши донолик ва билим олишга бўлган курашда олдинга ҳаракатланиши мумкин. Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top