3:04

Калом билан яшаш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ҳар куни Муқаддас Каломни ўқишингиз сизни Худонинг овози майдонида сақлаб туради.

Шунинг учун ҳам Худо Исроилнинг шоҳларига Каломнинг нусхасини ўзлари билан бирга олиб юришларига буюрган: “У буни доимо ўзида сақлаб ҳар куни ўқиб туриши керак.” Қонунлар китоби 17 боб 19 оят. Лекин буни фақатгина олдингизда олиб юрманг; уни мунтазам ўқиб туринг.

Бунинг учун оддийгина ёрдамчи восита, кундалик Муқаддас Калом ўқиш режасидир. Бу сизга Муқаддас Каломнинг бирор парчасини ўтказиб юбормаслик ва бирор бобга эътиборсизлик билан қарашингиздан сақлайди.

Учинчидан, Муқаддас Калом текшириб кўриш, ёки ўрганиш Каломда яшашнинг амалий йўллардан биридир. Каломни ўқиш ва уни ўрганиш орасидаги фарқ икки ҳаракатдан иборат: парчадан саволлар сўраш ва ўзингизнинг фикрларингизни ёзиб чиқишингиз.

Агар сиз ўз фикрларингизни қоғозга ёки компьютерга ёзмас экансиз, сиз Муқаддас Каломни ўрганолмайсиз. Муқаддас Каломни ўрганиш учун бир қанча усуллар мавжуд. Муқаддас Каломни ўрганишга доир бир қанча қўлланмалар бор.

Муқаддас Каломни яхши ўрганишнинг йўлларидан бири, бу аниқ саволлар сўрашдир. Турли усуллар турли саволларни сўрашдир. Агар сиз бироз тўхтаб оддий саволлар сўрасангиз, қўпроқ нарса ўрганасиз: Ким? Нима? Қачон? Қаерда? Нима учун ва қандай?

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Лекин мукаммал Қонунга, Худонинг эрк берувчи Қонунига яқиндан қараб, унга қатъий амал қилган киши, яъни унутувчан тингловчи эмас, балки ишни бажарувчи киши ўз йўлида бахтиёр бўлади.”

Худо Каломида яшашнинг тўртинчи йўли бу уни эслаш орқалидир. Сизнинг эслаш қобилиятингиз Худо томонидан берилган ҳадядир. Сиз менинг хотирам ёмон дейишингиз мумкин, аммо ҳақиқат шуки, сизнинг ёдингизда миллионлаб ўйловлар, далиллар ва шакллар мавжуд.

Сиз ўзингиз учун муҳим нарсаларни эслай оласиз. Агар Худонинг Каломи муҳим бўлса, сиз уни эслаш учун вақт топа оласиз. Муқаддас Калом оятларни ўрганишнинг бир қанча афзалликлари мавжуд. Бу сизнинг васвасага қарши туришингизга, доно қарорлар қилишингизга, стрессни камайтириш, ишончни орттириш, яхши маслаҳат бериш ва бошқалар билан имонингизни бўлишишингизга ёрдам беради.

Сизнинг хотирангиз худди мушакка ўхшайди. Сиз уни қанчалик ишлатсангиз, у шунчалик бақувват бўлиб боради ва Каломни ёд олиш осонлашиб бораверади. Сиз ушбу китобдан сизга таъсир қилган оятларни бирор қоғоз парчасига қайд қилиб ўзингиз билан бирга олиб юришингиз мумкин.

Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top