Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сиз Муқаддас Каломдан сизга таъсир қилган оятларни бирор қоғоз парчасига қайд қилиб ўзингиз билан бирга олиб юришингиз мумкин.
Кейинчалик кун давомида уни баланд овозда ўқиб чиқишингиз мумкин. Сиз Каломни ҳар қандай жойда ўрганишингиз мумкин: ишлаётганингизда, машқ қилаётганингизда, кутаётганингизда ёки ухлашдан олдин.
Муқаддас Каломни ўрганишнинг уч йўли бор: булар такрорлаш, такрорлаш ва яна такрорлашдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин.” Колосаликларга мактубининг 3 боби 16 ояти.
Худо Каломида яшашнинг бешинчи йўли бу уни мутолаа қилишдир, яъни Муқаддас Каломда ёзилганидек у ҳақида “фикр юритиб туришдир”. Баъзилар учун “фикр юритиб туриш” ёки медитация — бу бирор бир суратга диққатингизни қаратиб у ҳақда фикр юритиб туришни тушунишади.
Бу каломий маънога қаршидир. “Фикр юритиб туриш” бу диққатингизни фикрлашга қаратишингиздир. Бу жиддий ғайратни талаб қилади. Сиз бирор-бир оятни танлаб оласиз ва онгингизда шу оят ҳақида фикр юритасиз.
11 бобда айтиб ўтганимдек, агар сиз қандай ташвишланишни билсангиз, сиз аллақачон медитация қилишни биласиз. Ташвиш бирор салбий нарса ҳақида фикр юритиб туришни билдиради. Медитация худди шундай ҳаракатни билдиради, фақат бунда сиз фикрингизни муаммодан кўра Худо Каломига қаратиб турасиз.
Ҳар куни Худо Каломини медитация қилишдан ташқари бирор одат сизни Масиҳга кўпроқ ўхшаш бўлишингизга ёрдам беролмайди. Агар Худо Каломи ҳақида ўйлаб, ундаги Масиҳ намунасини жиддий фикрлаб турсак, биз “кўтарилиб бораётган шон-шуҳрат билан Масиҳга ўхшаб бораверамиз”.
Агар сиз Муқаддас Каломда Худо медитация ҳақида айтган парчаларини ўқиб чиқсангиз, У кун давомида буни бажарган кишиларга берган ваъдасидан ҳайратда қоласиз. Худо Довудни “Менинг кўнглимдаги киши” деб аташининг сабабларидан бири бу – Довуднинг ҳар куни Унинг Каломини мутолаа қилганидир.
У шундай деган: “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр-хаёлимда менинг.” Забур китоби 118 боби 97 ояти. Худонинг ҳақиқатлари ҳақида жиддий ўйлаш — ибодатларга жавоб олиш ва муваффақиятли ҳаётнинг қалитидир.
“Энди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир.” Ҳаворийлар китобининг 20 боби 32 ояти.
Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.