MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, руҳонийнинг вазифаси халқ номидан Худога яқинлашиш ҳамда Худо номидан халққа гапиришдир.

Ўз ораларида Левилар руҳоний бўлиб хизмат қилишлари орқали, Исроил халқи қандай қилиб руҳоний сифатида Худога яқинлашишни ўрганишлари керак эди. Шундан сўнг, аҳд марҳаматлари улар орқали бутун дунёга тўлиб-тошиши зарурлигини англаб етишлари керак эди.

Исроил Худонинг ўғли деб аталган. Бу атама Эски Аҳдда кам учраса-да, унинг катта аҳамиятга эгалиги яққол кўриниб туради. Худонинг мукаммал Ўғли ерга келиб, Исроил учун Худонинг барча мақсадларини амалга оширади, шунда бунинг аҳамияти очиқ-ойдин кўринади.

Халқ Мисрдан қутқарилишнинг тўлиқ маъносини англаб етмаган бўлса-да, бу қутқарилиш улардан жавоб талаб қилишини тушуниб оладилар. Худо Ўз аҳдига содиқлиги учун улар катта нарсага эришганларини билардилар, шу сабабли, Худо бўйсунишни талаб қилган қонун-қоидаларни батафсил эшитмасдан туриб, бўйсунишга рози бўладилар.

Халқ шошма-шошарлик қилганга ўхшаса-да, вазият шуни тақозо қиларди. Чунки, Худонинг иноятини маълум бир шарт билан қабул қилиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас.

Қутқарилиш орқали Худо билан муносабатга эга бўлиш бўлиб, бу муносабат Худонинг қонунига асосланган эди. Худо Исроил халқини руҳоний халқ бўлишга чақириб, улар орқали барча халқларни марҳаматламоқчи эди.

Эски Аҳдни яхшироқ тушуниш мақсадида, кўпгина масиҳийлар ундаги қонун-қоидаларни тушунишга ҳаракат қиладилар, лекин бу уларнинг қўлидан келмайди. Бу ерда қонуннинг табиати ва маъноси ҳақида тўлиқ тушунтириб ўтишнинг имкони йўқ.

Ҳозирча биз қадимги Исроилда қонуннинг вазифаси ҳақида гаплашамиз. Қонуннинг Хушхабар билан муносабати ҳақида Янги Аҳдга етганимизда тўхталиб ўтамиз. Шунга қарамай, биз Эски Аҳддаги қонун ва иноят ўртасидаги муносабатни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак.

Синай тоғидаги биринчи сўз иноят ҳамда аҳд ҳақида эди, бунда Худо халқдан тўлиқ бўйсунишни талаб қилганди. Ўн амр берилганда ҳам иноятнинг муҳимлиги кўрсатилган. “Мен Мисрдан сизларни олиб чиққан Эгангиз Худоман” деб айтган, бунинг маъноси эса аниқ эди.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top