Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худо Исроил халқининг Худоси бўлиб, уларни қутқарди. Мана шу асосда, уларга қонун берилди. Ҳеч қандай шартсиз, Худо уларга иноят кўрсатиб, уларни қутқарди, шундан сўнг уларга қонун берилди. Демак, уларнинг нажот топиш асоси қонун эмас, балки, иноят эди.
Исроил халқига ўғиллик улар сазовор бўлмаган туҳфа сифатида берилган эди.
Энди, мана шу ўғиллик муносабати туфайли уларга бўйсуниш вазифаси топширилди. Бу ҳақиқат ўн амр орқали мустаҳкамланди.
Бу ўн амрнинг тузилиши ўша пайтдаги, қадимий яқин шарқда машҳур бўлган, бундай тузилишлар аҳд келишувларида қўлланилган. Бирор жойни босиб олган шоҳ, қўл остига ўтган халққа маълум шарт ёки талаблар қўйган, чунки, улар энди унинг шоҳлигига тегишли халқ бўлдилар.
Энди бу халқ шоҳнинг талабларига бўйсунса, мана шу муносабатдан келадиган имтиёзларга эга бўлган. Демак, Худо Ўз қонунини атайлаб мана шу тузилишда тақдим этган. Чунки, Худо ва Исроил халқи муносабатида бу тўғри келарди.
Худонинг туҳфаси шундайлигича қабул қилинади. Нажот ёки қутқарилиш Худо билан ўғиллик ёки дўстлик муносабатига қайта тикланишни билдиради. Шундай экан, Худо билан дўстман, деб туриб, Унга нисбатан душман сифатида яшаш эса бемаъниликдир.
Ўн амрнинг биринчи беш сўзи ундан кейинги барча нарсани ўз ичига олади. “Мендан бошқа худоларга сажда қилманглар” мутлақ ҳокимиятни даъво қилади. Аммо, инсон зоти гуноҳкор ва билимсиз бўлгани учун, бу сўз ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида қандай маънога эгалигини тушунмайди.
Исроил халқи ҳам ҳар бир амрга тўғри жавоб бера олиш учун, ўша амрларни тўғри тушуниб етишлари керак эди, бунда улар Худонинг ваҳийсига муҳтож эдилар. Ўн амрдан бошлаб, бошқа батафсил қонунлар орқали Худо Ўз аҳди орқали Худо халқини Меники, деб даъво қилиши нимани англатиши тушунтириб борилган.
Шубҳасизки, бутун яратилган мавжудот Худоники, аммо, Унинг аҳд орқали Исроил халқи билан муносабати фақатгина танланган халққа берилган туҳфа эди. Худонинг қонунлари асоссиз ёки инжиқликнинг маҳсули эмасди.
Бу қонунлар Худонинг табиатига ҳамда Унинг инсон зотини яратиш ва қутқариш мақсадларига асосланган. Улар яратилган коинотга муҳрланган бўлиб, Худо билан мукаммал муносабатга эга бўлишга қаратилган, аммо, инсон гуноҳи орқали бузилганди.
Баъзи қонунлар аҳлоқий қонунлар, деб аталиб, Худо билан муносабатга тўғридан-тўғри алоқадор. Бошқалари эса, Исроилнинг тарихий ҳолати билан боғлиқ қонун-қоидалардир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.