2:54

Худовандни улуғланг 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна имкон қадар учрашганимиз учун Худовандга миннатдорман. Азиз дўстлар, агар бирон кимса менга қаршилик қилса ёки босим ўтказишни бошласа, беихтиёр бутун диққатимни ўзимни ҳимоялашга ва рақибимни мағлуб қилишга қаратаман.

Бундай худбин йўл одатда яна муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳис-туйғуларимга эргашиб, мен шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишга тайёр бўламан, бу нарса эса рақибимга ёқмайди ва вазият янада мураккаблашади.

Азизлар, мен шуни англадимки, бу мойилликни бартараф қилишнинг энг яхши йўли эътиборни ўзига эмас, Худога қаратиш. Бу ҳақда Колосаликларга Мактубнинг 3 боби 1 ва 2 оятларида ёзилган: “Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, юқоридаги, Масиҳ бўлган жойдаги нарсаларни изланглар; У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин”.

Ҳурматли биродарлар, бундай маслаҳат асосан низоли вазиятларда муҳим. Муҳимлиги бўйича биринчи ўринда турадиган нарсаларни аниқлаштириш жараёнида, Худованднинг қиммати ва нуфузини ҳамма нарсадан устун қўйиш, менга барча нарсаларни аниқ кўришга ва муаммога ақлирасолик билан ёндашишга ёрдам беради.

Бир биродарнинг янги уйини қурилишидаги камчиликлар судгача етиб борди, ҳамда қарши суд даъвоси, ойларга чўзилган юридик текширувлар ва адвокатларга тўланадиган минглаб маблаглар. Қасам остида кўрсатма бераётган адвокатлардан бири қандай қарама-қаршиликка дуч келганини ниҳоят тушунди.

Икки таниқли тадбиркор, иккови ҳам масиҳий, бир-бирига тобора душман бўлиб бораётганди ва ўз ҳаракатларини оқлаб, бир-бирини айбини кўрсатиб, ғазаби янада ошиб борарди.

Адвокат ҳис қилаётган ҳавотирлик судлашаётганларни баҳси тезлик билан масиҳийча ярашишга айланишини таклиф қилишга ундади. Иккинчи томон адвокатининг аввалига қилган қаршилигига қарамай, оҳир-оқибат қурувчи, тадбиркор ва адвокатлардан таркиб топган тинчлик ўрнатувчи масиҳийлар гуруҳи билан учрашишга рози бўлдилар.

Томонларни муросасизлигига қарамасдан, тинлик ўрнатувчилар ишлашда давом этардилар. Улар баҳслашаётганларнинг ҳар бирини Муқаддас Китобдан маълум бир парчаларни ўрганиш учун вақт ажратишини ва ибодат қилишини илтимос қилиб кўндирдилар. Худованд уларнинг юрагида бир неча куни ишлади, шундан кейин уларнинг ҳатти-ҳаракатлари Худога ёқмаслигини ҳамда Унга шараф келтирмаслигини тушунди ва ўзаро келишиб ярашиб олишди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поенига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top