2:53

Хушхабар тарқатиш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, биз қандай қилиб дунё талабига мос масиҳийдек фикр қилишимиз мумкин?

Аввало ўзингиз ҳақингизда ўйлашдан кўра бошқалар ҳақида ўйлашга ўзгаринг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар.

Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.” 1 Коринфликларга мактубининг 14 боби 20 ояти. Бу дунё талабларига жавоб берадиган масиҳий бўлиш учун биринчи қадамдир.

Болалар фақат ўзлари ҳақларида ўйлайдилар, катталар эса бошқалар ҳақида ўйлайдилар. Худо шундай буюради: “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” Филиппиликларга мактубининг 2 боби 4 ояти.

Албатта, бундай ўзгариш қийин, чунки биз табиатан ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз ва барча рекламалар бизга ўзимиз ҳақимизда ўйлашимизга далда беради. Бу намунани ўзгартиришнинг бирдан-бир йўли вақт ўтгани сайин Худога тобе бўлиб боришингиздир.

Бахтимизга У бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйгани йўқ. “Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик.” 1 Коринфликларга мактубининг 2 боби 12 ояти.

Имонсизлар билан гаплашганингизда Муқаддас Руҳдан уларнинг руҳий муҳтожликлари ҳақида ўйлашга ёрдам беришини сўрашни бошланг. Машқ қилиш орқали сиз кишиларни учратганингизда улар учун “нафас ибодатини” айтишни одат қилишингиз мумкин.

“Ота, бу инсонни сени билишига нима тўсқинлик қилаётганини тушунишимга ёрдам бергин,” деб айтинг. Сизнинг мақсадингиз бошқалар руҳий саёҳатларида қаерда эканликларини аниқлаш ва уларни Масиҳга янада яқинроқ келтириш учун қўлингиздан келганини қилишингиз мумкин.

Сиз буни Павлуснинг фикрлашини қабул қилиш орқали эришишингиз мумкин. У шундай деган эди: “Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.”

Тор доирада фикрлашдан кенг доирада фикрлашга ўзгаринг. Худо кенг миқёсдаги Худодир. У доимо бутун дунё учун ғамхўрлик қилиб келган. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.” Юҳанно мактубининг 3 боби 16 ояти.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashrado.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top