MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, тахминан эрамиздан аввалги 961 йилда Сулаймон, отаси Довуднинг тахтига ўтиради. У жуда ҳам мураккаб шахс бўлиб, ўзининг олдинги аждодлари каби, у ҳам катта имкониятга эгалигини, ҳам унда маълум нуқсонлар борлигини кўрамиз.

3 Шоҳлар китобининг 3 ва 10 бобларда Сулаймоннинг яхши томонлари тавсирлаб берилади, бунда, Натан пайғамбар башорат қилиб, уни Худонинг ўғли, деб атаб, Худога маъбадни у қуриши ҳақида таъкидлаб ўтади.

Сулаймоннинг эзгу хислатлари айтиб ўтилгандан сўнг, унинг бошқа халқлардан уйланиши ва диний қоидаларга бўйсунмаслиги айтиб ўтилса-да, бунга ҳеч қандай аниқ изоҳ берилмаган.

Сулаймоннинг ўзига хос хусусиятларини унинг ўз отаси Довуд ҳукмронлигини давом эттириб, уни юқори даражага кўтариши ва унинг ишларини якунлашида кўришимиз мумкин. Довуд ақлли раҳбар бўлган, у доно кишиларнинг маслаҳатлари билан иш кўрган.

Сулаймон эса, ўзи Исроилдаги энг доно одам сифатида тасвирланган, у доноликни қаттиқ хоҳлагани учун Худо буни унга тақдим этади ва у ўз халқини бошқаришда катта доноликка эга бўлади.

Сулаймоннинг ҳукмронлик даври унинг донолиги билан ажралиб туради, шу сабабли, биз донолик адабиётининг Муқаддас Китоб илоҳиётидаги ўрни ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз.

Донолик билан давлатни бошқарган шоҳ тўғри қарор қилиш орқали адолатни ўрнатишга катта эътибор қаратган, аммо бу билан чекланиб қолмай, у аҳдда ваъда қилинганига кўра яхши ерда халқни фаровон ҳаёт кечиришга олиб келган. У, ҳатто, Худо яратган мавжудотлар орасидаги муносабатни ўрганиб чиқади.

Энг муҳими, унинг донолиги Худонинг ваҳийси ва Унинг аҳдига асосланган эди. Маъбаднинг шон-шуҳрати ҳам Худо Сулаймонга берган донолик билан боғлиқ. Шоҳ Довуднинг диний томондан қилган энг доно иши аҳд сандиғини Қуддусга олиб келиб, бу шаҳарни Худо билан аҳд муносабати ўрнатишда асосий марказ қилиб олгани эди.

Худо Ўз халқи билан муносабати ва уларнинг ери ҳақидаги барча ваъдаларнинг марказида Қуддус ёки Сион туради. Энди, унинг ўғли Сулаймон бу муқаддас шаҳарда Худо яшайдиган маъбадни барпо этади. Бу маъбаднинг улуғворлиги 3 Шоҳлар китобининг 5 ва 7 бобларида батафсил тасвирланган.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top