2:47

Инъомлар 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сизда ўзингиз билмаган бир қанча қобилиятлар ва инъомлар бор, чунки сиз уларни олдин ишлатиб кўрмагансиз.

Шунинг учун мен сизга илгари бажармаган баъзи ишларни бажаришингизни маслаҳат бераман. Қайси ёшда бўлсангиз ҳам, мен сиздан тажриба қилиб кўришни маслаҳат бераман.

Мен қобилиятларини етмиш ва саксон ёшларида аниқлаган кишилар билан учрашганман. Мен бир аёлни танийманки, у 90 ёшида 10 келометрлик пойгани ютган ва саксон саккиз ёшигача югуриш бўйича қобилияти борлигини билмаган.

Инъомингизни бирор жойда кўнгилли ишлашдан олдин кафш қилишга ҳаракат қилманг. Хизмат қилишни бошланг. Сиз инъомларингизни хизмат қилиш орқали топасиз.

Ўқитишни ёки бошқаришни ёки ташкиллаштиришни ёки бирор мусиқа асбобини чалишни ёки ёшлар билан ишлашни синаб кўринг. Сиз ҳеч қачон токи синаб кўрмагунча нимада яхши эканлигингизни ва инъмингизни билолмайсиз.

Агар бу иш бермаса, буни муваффақиятсизлик эмас, балки тажриба деб номлашингиз мумкин. Сиз бора-бора нимада яхши эканлигингизни ўрганасиз. Қалбингизни ва шахсиятингизни ўйлаб кўринг.

Павлус шундай маслаҳат берган эди: “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.” Галатияликларга мактубининг 6 боби 4 ояти. Яна бир бор айтаман, сизни яқиндан танийдиган кишилардан фикрларини сўраш жуда фойдалидир.

Ўзингизга саволлар бериб сўранг: Мен нимани қилишни энг кўп яхши кўраман? Қачон мен тўлиқ ҳаёт эканлигимни ҳис қиламан? Агар мен бирор вақтни йўқотиб қўйсам нима қиламан?

Мен команда биланми ёки ўзим хизмат қилишни яхши кўраманми? Мен интровертми ёки экстровертми?

Мен кўп ўйловчими ёки кўп ҳис қилувчими? Мен нимани кўпроқ ёқтираман – рақобатлашишними ёки биргаликда ишлашни? Тажрибаларингизни текшириб чиқинг ва ўрганган нарсаларингиздан хулоса чиқаринг.

Ҳаётингизни қайта кўриб чиқинг ва у сизни қандай шакллантиргани ҳақида ўйланг. Мусо Исроилликларга шундай деган эди: “Худо билан бирга юрганингиздан нималарни ўрганган бўлсангиз, уларни бугун ёдга олинг.” Қонунлар китобининг 11 боби 2 ояти.

Эсдан чиқарилган тажрибалар фойдасиздир; руҳий кундалик дафтар тутиш жуда ижобийдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top