3:02

Вақтинчалик ҳаёт 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимдан бағоят хурсандман. Азизлар, Худонинг назарида, бу ҳаётда гуллаб яшнайдиган, муваффақиятга ва куч-қудратга эришган инсонлар эмас, балки ваъда қилинган абадий мукофотни кутиб, ҳаётни вақтинчалик тайинланиш деб билган ва содиқлик билан хизмат қиладиган кишилар буюк қаҳрамонлардир.

Муқаддас Калом Худонинг Машҳурлик Зали ҳақида шундай дейди: “Бу кишиларнинг ҳаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар.

Баракани узоқдан кўриб олқадилар, ер юзида ғарибу мусофир эканликларини эътироф этдилар… Аммо улар янада яхшиси, яъни самовий ватанни орзу этардилар. Шунинг учун Худо уларнинг Худоси аталмоқдан ор қилмайди. Унинг Ўзи улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.”

Ибронийларга мактубининг 11 боби 13 дан 16 оятгача бўлган жойлари. Ердаги вақтингиз ҳаётингизнинг тўлиқ ҳикояси эмасдир. Ерда келгинди сифатида яшаш учун имон керакдир.

Нафақага чиққан бир хушхабарчи кекса киши ва АҚШнинг президенти бир кемада ўз уйларига келганлиқлари ҳақидаги ҳикоя такрор-такрор айтилади. Оломон ҳайқириқлари, ҳарбий қисм, қизил гилам ва оммавий ахборот воситалари президентни кутиб олишибди, аммо хушхабарчи кемадан ҳеч кимнинг эътиборини қозонмай тушиб кетибди.

Ўзига ачиниш ва ғазабни ҳис қилиб, у Худога шикоят қилишни бошлабди. Кейин Худо унга юмшоққина эслатибди: “Болам, сен ҳали ўз уйингда эмассан,” — деб. Сиз шундай фарёд қилмасдан икки сония олдин жаннатда бўлмайсиз.

“Нима учун мен вақтинчалик бўлган нарсаларни муҳим деб ўйладим? Мен нима ўйлаётган эдим? Нима учун мен шунча вақтни, энергияни ва ташвишни абадий давом этмайдиган нарсаларга бекорга сарфладим?”

Ҳаёт мураккаблашганда, сиз шубҳадан енгилганингизда ёки қачонки Масиҳ учун яшаш арзийдими деб ўйлаётганингизда, шуни эслангки, сиз ҳали ўз уйингизда эмассиз. Ўлганингизда сиз уйингизни тарк этмайсиз, балки уйингизга борасиз.

Дунё аниқлаганидек, моддий гуркирашга ва оммавий муваффақиятни Худонинг ҳаётингиз учун мақсади деб билишингиз ҳалокатли хато бўлар эди. Сероб ҳаёт сероб моддийликка умуман алоқаси йўқ ва Худога содиқлик мартабада ёки ҳаттоки хизматда ҳам муваффақиятга эришишни кафолатламайди.

Ҳеч қачон вақтинчалик тожларга интилманглар, азиз биродарлар. Ҳаёт ерда вақтинчалик тайинланиш эканлигини пайқашингиз сизнинг қадрятларингизни тубдан ўзгартиради. Вақтинчалик эмас, балки абадий қадриятлар қарорларингиз учун ҳал қилувчи омил бўлиши керак.

Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top