3:31

Тирикчилик ва ёш харидорлар

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Американинг машҳур магазинларидан бирининг эгаси олди-сотдининг 65 фоизи фақат аёллар томонидан амалга оширилишини аниқлаган. Ҳамда буюртмаларнинг 40 фоизини эркаклар, 60 фоизини аёллар беришлари ҳам аён бўлган. Чўмилиш воситалари сотадиган дўкон мижозларининг 80 фоизи, ўриндиқлар ясайдиган фабрика мижозларининг 90 фоизи аёллар эканини билдирган эди. Буларнинг барчасидан кўпроқ қайси харидорга аҳамият бериш лозимлигини тушунган бўлсангиз керак?

Умуман олганда, деярли барча фабрикантлар ва ишчилар эркак, бунинг баробарида олувчиларнинг аксари аёллардир. Хонимлардан кейин энг кўп аҳамият беришингиз керак бўлган мижозлар болалар ҳисобланади. Зеро, ҳамма мамлакат аҳолисининг ўрта ҳисобда учдан бирини болалар ташкил қилади. Шунга қарамай, ҳеч бир савдо дўкони мижоз болаларни жалб этадиган бирор амалий ҳаракатга ўтмаяпти. Америкада иши жуда яхши кетаётган болалар дўкони ва клуби бор. Бу ерда ҳар хил тадбирлар, рекламалар мижоз болаларга мослаб қилинади. Дўконнинг еттита катта шаҳардаги филиалларининг ҳам иши бағоят аъло даражада. Мижозларнинг аксарияти ўттиздан ошмаган одамлар экани аниқланган, яъни, кийим-кечакларнинг 50 фоиздан кўпроғи, пайпоқларнинг 60 фоиздан ортиғи, уй жиҳозларининг 80 фойздан кўпроғи, мусиқа асбобларининг 70 фоиздан ошиғи ёш мижозлар томонидан сотиб олинмоқда.

Канаданинг Торонто шаҳридаги ўйинчоқ дўконига ўхшаб безатилган болалар оёқ кийимлари магазини ёш мижозлар билан гавжум ва у Канададаги энг кўп даромад келтирадиган магазиндир. Шундай экан, қиладиган энг зарур ишларингиздан бири ёш харидорларга аҳамият беринг. Ёшларни ва болаларни ўзига тортадиган рекла- малар яратишдан ҳамда бу борада барча зарур нарсаларни қилишдан чекинманг. Келажагингизни таъминлайдиган мижозларнинг катта қисмини ёшлар ташкил қилишининг гувоҳи бўласиз. Дўконингизни ёшларни ўзига тортадиган ҳолатга келтиринг. Агар менинг дўконим бўлганида эшигига ушбу сўзларни ёзиб қўйган бўлардим: «Ёшлар ва кўнгли ёшлар дўкони». Деярли ҳамма шаҳарларда кичик бир тадқиқот ўтказсангиз, ёшлар кексалардан кўпроқ олти-сотди қилишини кўрасиз.

Бундан ташқари, ота-оналар, асосан, харажатларни болаларининг эҳтиёжларига қараб амалга оширадилар. Уларнинг олди-сотди қилишларида болаларининг таъсири катта бўлади. Дўконингизга ёшларбоп кўриниш беришнинг фойдалари кўп. Ёшлик айни пайтда завқу шавқ дегани ҳамдир. Завқ эса ҳаммага керак. Ахир, ҳар қандай инсон ҳам ғам-ғуссали, зерикарли жойдан кўра шодлик, қувонч бахш этадиган ерларга боришни афзал билади. Сизга бир маслаҳат: магазинингиз доимо ёш бўлиб қолсин. Дўконингизда нафақахўр, кекса ходимлар, сотувчилар ишлаши мумкин. Бироқ уларга хатти-ҳаракатларини «ёшартиришлари» зарурлигини айтинг. Мижозларни табассум қилиб, хушчақчақлик ва чаққон ҳаракатлар билан қарши олсинлар. Акс ҳолда, улар ҳам «ёшлик ва қувноқлик душманлари жамияти»га аъзо бўлиб қоладилар. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top