3:08

Маҳсулотингиз қандай бўлиши керак?

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Дўконингизда тажрибали, малакали ва ҳақиқий сотувчилар бор-йўқлигини билиб олинг. Сотувчиларингизга берадиган энг катта ва муҳим тавсиянгиз шу бўлиши керак: «Харидорга олдин молни маъқул қил, кейин нархини айт!» Баъзи сотувчилар ўзлари сотган молни танишмайди ва унга қўйган нархларидан ўзлари ҳам қўрқишади. Сиз ўзингиз қўйган нархдан қўрқиб, қиммат деб ўйлаб турсангиз, харидор ундан қандай қўрқмасин ва қимматсирамасин!

Маҳсулотда ушбу тўртта хусусият бўлиши керак:

1. Маҳсулотнинг жозибали бўлиши;

2. Унинг яроқли бўлиши;

3. Чидамли бўлиши;

4. Шу турдаги бошқа моллардан яхшироқ ва устунроқ бўлиши.

Ҳар бир сотувчи бу тўрт хусусиятни харидорларга тушунтира оладиган савияда бўлиши керак. Бу хусусиятлар харидорга маълум қилинса, у ўша молни албатта сотиб олади. Аммо буларнинг барчасини сотувчиларингизга қўядиган қуйидаги биргина шартда умумлаштиришингиз мумкин: «Ўзингиз сотаётган молингизни ўзингиз танишингиз керак!» Сотувчи ўзи сотадиган моли ҳақида уни ишлаб чиқарадиган завод-фабрикага бориб, ҳар томонлама маълумотга эга бўлиши лозим. Шундагина, юқоридаги тўрт нуқтани харидорларга тушунтира билади ва уларни мамнун қила олади. Маҳсулотнинг хусусиятлари ва қулайликлари қанчалик кўп бўлса, уни сотиш шунчалик осонлашади. Бу нарса инсон руҳиятига тегишлидир.

Мисол учун, Сизга иккита скрипка олиб келишди. Биттаси машҳур Страдивариус, бошқаси одлдй скрипка. Биринчисининг нархи уч миллион, иккинчиси эса 80.000 туради. Сабаби маълум: биринчисининг овози, шакли, барча хусусиятлари ва афзалликлари билан ҳақиқий, бошқаси эса ҳамма ердан топиш мумкин бўлган ва ҳар жойда сотиладиган сифатсиз скрипка. Харидорлар дўконингизга таққослаш кайфияти билан кирганларида, сизда скрипканинг икки хили бўлмаслиги мумкин. У ҳолда, харидорлар сиздагисини ёқтирмай, яхши скрипка сотадиган бошқа магазинга йўл олади. Нарх масаласи молнинг яхши ёки ёмонлигига қараб белгиланади.

Харидор яхши молга албатта яхши нарх беради. Молнинг нархи шунингдек, харидорнинг диди ва қизишига ҳам боғлиқ. Бир неча йил олдин инглиз судида шундай иш кўрилган эди. Америкалик киши 20.000 фунт стерлингга машҳур рассомга оид деб ўйлаб бир картина сотиб олган экан. Кейинроқ картина у рассом мўйқаламига мансуб эмаслиги маълум бўлибди. Унинг асл баҳоси атиги 500 фунт бўлиб, орадаги 19.500 фарқ картинага қизиқиш ва ҳиссиёт туфайли берилган баҳо эди. Агар америкалик омий картина олишни хоҳлаганида 500 фунтга олган бўларди. Бироқ унинг диди, қизиқиши ва ҳис-туйғулари ортиқча 19.500 фунт беришига сабаб бўлди. Бу мисол нарх мадаласининг инсон руҳияти, ҳис-туйғуларига боғлиқ эканини кўрсатади. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top