3:16

Мижозга шароит яратинг

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Дўконини яшатиш ва яшнатишни хоҳлаган, ишларининг кенгайишини истаган одам парижлик дўкондорлардан ибрат олиши керак.

Фараз қилайлик, сиз эркаклар учун нарсалар сотасиз. Бу ерда эркакларга хуш ёқадиган муҳит яратиш, ҳар томонлама қулай ҳолатга келтириш керак. Дўконда ўтирадиган жойлар ва эркак сотувчилар бўлсин. Харидорларнинг бемалол че- кишларига шароит яратинг. Хуллас, дўконингиз эркаклар буюмлари сотадиган магазинларнинг барча хусусиятларини ўзида мужассам қилсин.

Эркаклар гапиришни ва эркинликни яхши кўришади. Шу сабабли уларни сабр билан эши- тишингиз керак бўлади. Дўкондаги муҳит шунчалик самимий, илиқ бўлсинки, эркак харидорлар ўзларини уйларида ёки дўстлари даврасида ўтиргандек ҳис қилсинлар ва ташқарига чиқиб кетишни истамай қолсинлар. Харидорлар сизни ўзларига самимий дўстдек кўришларига эришиш керак. Уларнинг олдига имкони борича турли-туман молларни ёйиб ташланг ва қўйиб беринг, ўзлари танлашсин. Хддеб «неча дона?» деб сўрайверманг, бу нарса савдони 50 фоизга тушириб юборади. Сиз харидорга худди у бир қути бўййнбоғ оладигандек ва сиз бунга ишонадигандек муомала қилинг. «Нечта?» деган саволлар уни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Агар аёллар буюмларини сотсангиз, эътибор қилинг, аёллар барча молларни кўрмай туриб, бирор нарса олишга қарор қилишмайди.

Уларга молларнинг ҳамма турини кўрсатинг, олдиларига ёйиб ташланг ва «неча дона?» деган сўрокдан чекининг. Сиз молнинг хусусиятларини гапираётганингизда, улар молни ўз қўллари билан текшириб кўришларига имкон беринг. Сиз ҳам парижлик сотувчидек харидорнинг диди ва руҳиятини аниқлашга ҳаракат қилинг. Аёлнинг ҳиссиётларига дахл қилмаган ҳолда мол сотингки, унинг диди-ю дилига ўтирсин. Харидор билан мажлис ўтказишга ҳожат йўқ.

Билмаганларини ўргатиш уларни камситишдир. Улар ҳам мол ҳақида сизчалик маълумотга эга эканликларига ишонч ҳосил қилган ҳолда иш кўринг. Хусусан, уларнинг адашган жойларини тузатишга уринманг. Аёл харидор бирон молни ёқтириб қолса: «Буни олишингиз тўғри бўлади», дейишнинг ўрнига «Ҳақиқатан сиз нозик дидли аёл экансиз, энг яхши молни танладингиз!» десангиз яхшироқ бўлади. Харидорнинг шахсий хусусиятлари билан қизиқинг. Дўконингиздан харидорлар мамнун бўлишса, атрофингиз ҳамиша улар билан гав- жум бўлади ва улар сизни бахтиёр қилишади. Харидорларни алдасангиз, оқибатингиз фожиа билан тугайди ва шамдек сўнасиз, ишларингиз пароканда бўлиб кетади.

Сиз кийим сотиб олдингиз, дейлик. Бир йил чидашига кафолат беришганди. Аммо орадан икки ой ўтмаёқ тугмалари узилди, кўйлакнинг ўзи сиртилиб кетди. Ўша кўйлак олган дўконингизга яна борасизми? Менимча у дўконга бошқа ҳеч қачон бормайсиз. Бу турган гап. Худди шундай, агар сиз ҳам сифатсиз мол сотсангиз, мижоз бошқа ҳеч қачон олдингизга қайтиб келмайди. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top