3:43

Харидорга мамнуният сотиш керак

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Харидорларни алдасангиз, оқибатингиз фожиа билан тугайди ва шамдек сўнасиз, ишларингиз пароканда бўлиб кетиши ҳеч кимга сир эмас. Сиз кийим сотиб олдингиз, дейлик. Бир йил чидашига кафолат беришганди. Аммо орадан икки ой ўтмасиданоқ тугмалари узилди, кўйлакнинг ўзи сиртилиб кетди. Ўша кўйлак олган дўконингизга яна борасизми? Кир ювувчига бир сават кир юбордингиз. Эртасига кийимларни олиб келишганида қарасангиз, икки пайпоғингиз йўқ, кўйлагингиз эса илма-тешик бўлиб ётибди. Кейинги сафар ўша кирчига яна иш берасизми? Сизнинг ғоянгиз: «Харидорга мамнуният сотиш!» бўлиши керак.

Харидорга хурсандчилик билан сотган молингиз унга роҳат ва қувонч бахш этсин. Сиз унга яшаш завқини қўшиб сотинг, токи у бундан завққа туйсин. Пойабзални пойабзал, тери, чарм ва бошқа нарса сифатида ҳамма ҳам сотиши мумкин, аммо ўша пойабзал харидорда йўл юриш завқи ва сайр қилиш шавқини уйғотсин. Шундай қилингки, харидорга ўша завқу шавқни пойабзал билан бирга сотинг. Бир дўконда харидор аёл ярим кило пишлоқни ўн беш дақиқадан бери ўраб бермаётганларидан шикоят қилиб, иккинчи бу дўконга келмайман, деяётганига гувоҳи бўлганман. Бундай шикоятларга йўл бермаслик чораларини кўринг. Чунки секин ҳаракат қиладиган сотувчилар доимий харидорларни қочириши турган гап.

Ҳар бир харидор дўконга алданиб қолмаслик, тезда иш битказиш, илиқ муомала кўриш каби умидлар билан келади. Агар уларни дўкондан топа олмаса, умидлари саробга айланади ва қайтиб бу ерга қадам босмайди. Агар топсачи ? Унда дўконингиздан яхши хотира билан қайтади. Унутмангки, дунёни бошқарадиган кучлар орасида асосийларидан бири яхши хотиралардир. Сизнинг ёнингиздан яхши хотиралар билан кетган харидорлар ҳар доим сизни мақтаб эсга олади. Шунинг учун, яна такрорлайман, харидорларга фақат мол эмас, балки мамнуният ҳам сотинг. Дунёнинг энг машҳур мебел сотувчиси қаерда, биласизми? Лондонда. Исми Барнет бўлган бу сотувчи эндигина йигирма тўрт ёшга кирган. У Лондоннинг энг катта магазинларидан бири- да ишлайди. Бир йилда роппа-роса 50.000 фунт стерлингли мебел сотишга эришган. Ҳолбуки, ўзи ўн йиллик сотувчи ва шунча йиллик тажрибаси бор. Ҳар ҳафта минг фунт савдо қилишига қарамай ўзини катта олмайди.

Ҳар куни янада кўпроқ, янада яхшироқ даражада савдо қилишни хоҳлайди. Бу умуман омад эмас. Илгарироқ бир журналист Барнет билан қилган суҳбатида қандай қилиб бу соҳада шунчалик муваффақиятга эришганини сўраганди. Ёш сотувчининг жавоби жуда қизиқ бўлди: «Аввало одамнинг ўзида сотувчилик қобилияти бўлиши керак. Аммо гап фақат бунда ҳам эмас, айни пайтда унга илмни қўшиш лозим. Мен сотувчи сифатида иш бошлашдан олдин «Сотиш санъати» ўқув курсларида ўқидим. Мебел сотар экансиз, ўзингиз бу ашёларнинг қандай ясалишини яхши билишингиз керак. Тах- талари, безаклари, матоси ва рангларини тани- пшнгиз лозим. Ўша нарсаларнинг хусусиятларини атрофлича ўрганиш даркор. Мен мижозларимга молни кўрсатаётиб, унинг барча хусусиятлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламан. Улар тушуниб етмагунча, сабр билан аста-секин ҳаракат қиламан. Қайси турдаги мебел сотиб олмоқчилигини билгач, бу харидор «овланган» ҳисобланади. Унинг хоҳиши ва қизйқишини уй- ғотадиган мебелларни кўрсатишни бошлайман, деган экан. Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top