Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатни бир азиз биродаримизга бағишлашни мақсад қилдик. Ундан хабар олиб, жуда хурсанд бўлдик. Айнан мана шу ибодат дастури унга катта ёрдам бериб келаётган экан. У бизга ўзининг илиқ саломларини йўллар экан, биз ҳам унга Раббимиз Исо Масиҳ номидан катта салом йўллаймиз. Ушбу биродаримиз ўзини ёлғиз хис қилганида, айнан мана шу ибодат дастури унга тинчлик олиб келар экан, нақадар ажойиб янгилик! Чунки, айнан ибодатларимиз орқали, ҳеч нарсадан қўрқмай, тўғридан-тўғри осмондаги Отамиз билан сухбатлашамиз, Унга дардимизни айтамиз, Унинг севикли қўлларига ташфишларимизни топширамиз. Азиз дўстим, мана шу дастурни айнан сизга бағишлайман. Яна бир бор, ёзган хабарингиз учун Раббимизнинг барча издошлари номидан сизга барокат ва имонда маҳкам туришни тилайман.
«Худо қиладиган ҳар бир ишнинг абадий туришини мен тушундим. Худонинг ишларига на қўшиб бўлади, на улардан олиб; Худо шундай қиладики, Унинг олдида таъзим қилишга мажбурсан.»
Худонинг чексиз донишмандлигини имонимизнинг ақидаси деб ҳисоблаш биз учун ҳаётий заруриятдир; бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Биз имон ва ибодат ёрдамида бу ақидани кундалик ҳаётимизга киритишимиз керак. Самовий Отамиз доимий равишда биз учун ва бизнинг абадий хотиржамлигимиз учун хизмат қиладиган қулай шарт-шароитлар яратиб бераётганлигига бўлган самимий ишонч қалбингга чинакам хотиржамлик олиб келади. Орамизда кўпчилик озгина ибодат қилган ҳолда, озгина режалаштирган ҳолда, мақсадга эришишда йўлидаги воситалардан қийналамаган ҳолда, ҳеч нарсага ишончи бўлмаса ҳам умид қилган ҳолда ва ниманингдир рўёбга чиқмай қолишидан ҳамиша яширинча ҳавфсираган ҳолда ҳаёт кечирмоқда.
Бу асл ҳақиқатнинг фожеали тарзда беҳуда йўқотишдир ва у ҳеч қачон юракка тинчлик бермайди. Янада яхшироқ йўл ҳам бор. Бу йўл ўзимиздаги доноликдан кечиш ва унинг ўрнига Худонинг чексиз донишмандлигини қабул қилишдан иборатдир. Бизда кейин нима бўлишини билиш истагининг юзага келиши сўзсиз табиийдир, бироқ бу бизнинг руҳан униб-ўсишимизда тўсиқ бўлиб қолади. Худо бизнинг абадий бахт-саодатимиз учун тўлиқ жавобгарликни Ўз зиммасига олган ва биз имон билан Унга юз тутганимиз ҳамон У ҳаётимиздаги ҳамма нарсани йўлга солишга тайёрдир. Мана, Худо нимани ваъда қилаяпти:
«Мен кўрларни улар билмайдиган йўл билан олиб кетаман, зулматни уларнинг олдида ёруғ қилиб, қийшиқ йўлларини тўғирлайман. Ҳа, Мен уларни ташлаб кетмайман, балки тўғри йўлга ҳидоят қиламан» (Иша. 42:16).
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.