3:08

Муаммога бир ечим

MP3

Азиз бекажонлар, доимо гўзал ва бетакрор бўлиб юришингиз учун қимматбаҳо лосьон ва кремлар даркор деб ўйларсиз? Аммо биз сизга табиий ва самарали бўлган ёғли муолажаларни таклиф этамиз. Ажойиб витаминли таркиб ва ифорлар терапияси соғлик ва гўзаллигингизда ўзига хос ўрин тутиб, бир неча муаммоларингизни тез орада бартараф этади. Ушбу муолажаларнинг энг сўнгги янгиликларидан бири бодом ёғи (миндальное масло) саналади. Бодом ёғини уй шароитида тайёрланган крем ва ниқоблар, намлантирувчи восита ёки шампунга ҳам аралаштиришингиз мумкин. 1. Овқат ҳазм қилишини яхшилайди. Бодом ёғи ҳазм қилиш системаси учун жуда фойдали. Ҳар куни 1 қошиқча бодом ёғини 1 стакан сут ёки шарбатга аралаштириб, ичишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу ёғ қўшимча равишда иммунитетингизни ошириб, танангизни иссиқ сақлайди.

2. Қуруқ терилар учун. Бодом ёғи тез сингиш хусусиятига эга бўлиб, терининг қуриши ва ёрилиши олдини олади. Тирсак, тизза ва товонларингизнинг териси дағаллашган бўлса, тез-тез уқаловчи ҳаракатлар билан бодом ёғидан суриб туринг, натижада терингиз анча майинлашади. Юз терингиз қуруқ бўлса, кундузги кремингизга бироз бодом ёғи аралаштиринг. Тез орада юз терингиз нормал ҳолатга келганини сезасиз, бундан ташқари аллергик таъсирланиш ва яллиғланишлардан ҳам ҳимояланасиз. 3. Ажинларга қарши табиий восита. Бодом данаги Е витаминига ниҳоятда бой. Ушбу витаминдан ҳар куни фойдалансангиз, ажинларнинг нафақат олдини олишингиз, балки юзага келганларини текислашингиз ҳам мумкин. Кунора ёки ҳафтада икки марта кечқурун ёғни тозаланган юз терингизга суришингиз мумкин.

4. Тери рангини тиниқлаштиради. Бодом ёғи теридаги пигмент доғларни йўқотади ва  чандиқлар ўрнини юмшатади. Бу ўринда ёғнинг микробларга қарши курашиш хусусияти айни муддао. 5. Кўз остидаги доғлардан халос бўлинг. Бодом ёғини бироз миқдорли асал билан аралаштиринг ва ҳосил бўлган ниқоб билан кўзларингиз остини енгилгина массаж қилинг. Кўзларингиз остидаги шиш бартараф бўлиб, терингиз ранги ёрқин ва тиниқ ҳолатга келади. Кўз остидаги тери нозик ва таъсирчан бўлгани сабаб қон айланиш тизимини яхшилаш учун енгил ва оҳиста уриб қўйиш кифоя. 6. Қуюқ ва узун киприклар сири. Бодом ёғини бир неча томчи Е витамини билан аралаштириб, 2 ой давомида киприкларингизга суринг. Бу муолажанинг яна бир афзаллиги киприкларингиз жилокор ва ярқироқ рангга эга бўлади.

7. Сочларингиз жилоси учун Бодом ёғи таркибидаги витаминлар қуруқ турдаги жонсиз сочларни даволаш хусусиятига эга. Бир неча ёғли ниқоблардан сўнг сочларингиз соғлом ва жилокор кўринишга келади. 8. Лабларингизга табиий ранг бағишлайди. Бодом ёғига бир неча томчи лимон шарбати аралаштириб, уқаловчи ҳаракатлар билан лабларингизга суринг. Лабларингиз ранги бир хил тусга келиб, ўлик ҳужайралар бартараф бўлади. 9. Ҳуснбузарни йўқотиш мумкин. 1 ош қошиқ бодом ёғини 2 ош қошиқ асал билан аралаштиринг ва юзингизга суриб, оҳиста ҳаракатлар билан уқаланг. Ниқобни 30 дақиқадан кейин илиқ сувда ювиб, юмшоқ сочиқ билан артинг. Ушбу тозаловчи восита мавжуд ҳуснбузарларни йўқотиб, янгиларининг олдини олади. Бодом ёғини дорихоналардан сўранг! Муолажадан олдин косметолог билан маслаҳатлашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top