3:00

Худо Ўз-Ўзидан бор бўлган

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

«Келиб чиқиш» — бу яратилган нарсага нисбатан қўллаш мумкин бўлган сўздир. Келиб чиқишга эга бўлган бирор нарса ҳақида ўйлаган пайтимизда, биз Худони назарда тутмаймиз. Яратилган ҳар бир нарса, албатта нимадандир келиб чиқаётган бир пайтда Худо Ўз-Ўзидан бор бўлган. Худодан бошқа ҳеч бир нарса ўзидан ўзи пайдо бўлмаган. Нарсаларнинг келиб чиқишини билишга уринар эканмиз, биз ҳамма нарса ҳеч нарсадан яратилмаган Зот томонидан яратилган эканлигини тан оламиз.

Бу борада бизни тажрибамиз ишонтиради. Мавжуд бўлган ҳамма нарсанинг ўзидан олдин келувчи, ёки ҳеч бўлмаган унга тенг бўлган қандайдир сабаби бўлиши керак. Чунки кичик нарса каттани келтириб чиқара олмайди. Ҳар қандай одам ёки ҳар қандай нарса бир вақтнинг ўзида ниманингдир сабаби ҳам, ниманингдир натижаси ҳам ва шу тарзда, то биз ҳамма нарсанинг сабабчиси бўлган Зотга қайтиб бормагунимизча ҳеч нарсанинг натижаси ҳам бўлиши мумкин. Фалсафа ва бошқа фанлар ҳар доим ҳам Худо ҳақидаги фикрларга рўйхушлик билан ёндашмаган ва ҳамма гап шундаки, фанлар ҳамма нарсани тушунтириб бериш учун яратилгандир, олимлар эса бирор нарсани тушунтиришнинг имкони бўлмаган пайтда безовта бўлиб, хотиржамликни йўқотиб қўйишади.

Олимлар ўзлари билмайдиган кўп нарсаларнинг мавжудлигини тан олишади. Бироқ, бу умуман олганда улар ҳеч ҳачон била олмайдиган, кашф қилиниши учун уларда ҳеч қандай усул ишлаб чиқилмаган қандайдир бир нарсани мавжуд эканлигини тан олиш, дегани эмас. Биздан узоқда, биз яратган категорияларга сиғмайдиган, исмини айтиб чақириб бўлмайдиган, бизнинг ақл-идрокимиз ҳукмига ҳавола бўлмайдиган, бизнинг сўроқларимизга жавоб бермайдиган Кимдир борлигини тан олиш — бу жуда катта итоатни талаб қилади. Кўпчилигимизга бундай итоаткорлик етишмайди, шунинг учун биз ўз мулоҳазаларимизда Худони ўз даражамизга ёки ҳеч бўлмаганда, биз Уни бошқара олишимиз мумкин бўлган даражагача туширган ҳолда ўз обрў-эътиборимизни сақлаб қолишга интиламиз.

Бироқ У шу қадар тутқич бермаски! У ҳамма жойда ҳозир ва бир вақтнинг ўзида ҳеч қаерда йўқ, чунки «қаердадир» деган тушунча моддийликни ва фазони билдиради, Худо эса моддийликка ҳам, фазога қам боғлиқ эмас. Унга вақтнинг ҳам, ҳаракатнинг алоқаси йўқ. Худо фақат Ўзига Ўзи боғлиқ ва У Ўзининг қўллари билан яратилган дунёлар учун ҳеч нарсанинг мажбуриятини олмайди.

Вақтдан ташқарида, борлиқдан ташқарида

бир Ўзинг, ёлғизликда,

Ва юксалган Учлик билан,

Сен ҳамиша буюкдирсан,

Бирликдаги ягона Худо!

Бири улуғворликда, бири шуҳратда,

Ким Сенинг ажойиб тарихинг сўзлар?

Яхшилик бахшида этувчи Учлик!

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top