3:16

Одамнинг шахсияти

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Худонинг баркамоллиги шу қадар нозик нарсаки, унинг борлигини бирор киши илғаб олиши жуда мушкулдир. Табиатан исёнчи бўлиб туғилганлиги учун ҳам, инсон ўз исёнини англаб етмайди. Шахсий «мен»нинг доимий равишда таъкидлаш унинг учун одатдаги ҳол ҳисобланади. Инсон ўзининг «мен»идан қисман бўлса-да воз кечишга рози, баъзан эса олдига қўйган мақсадига етишиш учун ўзини қурбон қилишга ҳам тайёр, бироқ у ҳеч қачон ўз тахтидан тушишни истамайди. Ижтимоий пиллапоядан қай даражада пастга тушиб кетганлигининг бу инсон учун аҳамияти йўқ, чунки ўз кўзлари билан қараганда, у барибир тахтнинг шоҳи бўлиб қолаверади ва ҳеч ким, ҳатто Худо ҳам ундан бу тахтни олиб қўя олмайди.

Гуноҳнинг турли хил кўринишлари мавжуд, бироқ унинг моҳияти биттадир. Худога таъзим қилиш учун Худо томонидан яратилган ақл-идрокли мавжудот ўзининг шахсий тахтига ўтириб олади ва ушбу баландликдан туриб: «МЕН БОРМАН», — деб ўзини маълум қилади. Моҳиятига кўра бу гуноҳдир, бироқ бу қандайдир табиий нарса бўлгани учун ҳам, ҳатто яхшидек кўриниши мумкин. Бу маънавий жиҳатдан номутаносиблик, фақатгина юрак Хуш хабар олиб, Муқаддаслар Муқаддаси қаршисида ўзини бекитиб турадиган кўринмаслик қалқонисиз ҳозир бўлган пайтдагина виждон азобига солиши мумкин. Хушхабар тили билан айтганда, қудратли Худо ҳузурининг алангаси қаршисида шу тарзда ҳозир бўладиган бу инсон «ҳукм қилинган» деб айтилади. Масиҳ Ўзи дунёга юбориши керак бўлган Руҳ ҳақида сўзлаган пайтида бу ҳақда эслатиб ўтган:

«У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади» (Юҳан. 16:8). Масиҳнинг бу сўзлари илк бор Ҳосил байрами куни, ҳаворий Бутрус ўзининг буюк масиҳийлик хутбасини илк бор ваъз қилган пайтда рўёбга чиқди. «Бу сўзларни эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди. Бутрус ва бошқа ҳаворийларга: — Биродарлар, биз нима қилайлик? — дейишди» (Ҳав. 2:37).

«Биз нима қилайлик?» — бу ўзининг бошқа бировдан тортиб олган тахтда ўтирган шахс эканлигини тўсатдан тушуниб қолган ҳар бир инсоннинг юрак тубидан чиқаётган ҳайқириқдир. Бу қанчалик оғир бўлмасин, айнан мана шу каби тўсатдан содир бўлган маънавий саросималик чин кўнгилдан тавба қилишга олиб келади.

Тавба қилган киши эса бу тахтдан воз кечиб, Хушхабар орқали кечирим ва хотиржамликка эга бўлганидан кейин, ўзида саботли масиҳийни шакллантиради.

Гуноҳнинг моҳияти — бу инсоннинг бир бутунликка бўлган интилишидир», — деб айтишимиз мумкин. Чунки инсон Худо хоҳиш-иродасини ўз хоҳиш-иродаси билан алмаштиришни истаганида, бу нарса унинг Худони Ўз тахтидан тушириб, кичик инсоний шоҳликда ўзини Худодан юқори қўймоқчи бўлганлигини билдиради. Бу ўз моҳиятига кўра гуноҳдир. Гуноҳлар денгиз қирғоғидаги қум каби ҳажми жиҳатдан кўпайиб бориши мумкин, бироқ аслини олганда бу битта гуноҳдир. Гуноҳ борлиги учун ҳам, гуноҳлар мавжуддир. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top