3:46

Худо ҳаётимизда…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз билан эфир орқали дийдорлашиб турганимиздан хурсандмиз. Бугунги мавзуимиз, Худонинг ҳузури ҳақида бўлади. Сизга бир савол билан мурожаат қилсам. Худонинг ҳузурини охирги марта қачон ҳис қилгансиз? Бу ҳис ибодат қилаётган вақтингизда келганми? Ёки Худога сажда қилаётганингиздами? Балки кимгадир гувоҳлик бераётганингизда келгандир. Эҳтимол, ким учундир ибодат қилаётганингизда ҳис қилгандирсиз, демак, улар учун чиндан қайғургансиз. Ёки қийин вазиятни бошингиздан кечираётганингизда ўзингизни бутунлай Худога топширган вақтингизда буни ҳис қилган бўлишингиз мумкин. Худо Ўзини сизга махсус йўл билан кўрсатган. Бу билан Худо ҳаётингизда бўлаётган ишларга бефарқ эмаслигини билдирган. Хўш, булар нимани англатади? Буларнинг ҳаммаси Худо ҳаётимизда Ўзини намоён қилаётганини билдиради.

Narrator 2 Бу ҳақда бошқалар “Худо менга ҳам шундай қиладими, йўқми билмайман”, дейишлари мумкин. Эҳтимол, саволни бошқачароқ қўйиш керадир – сиз руҳий ҳолатдамисиз, сизга далда бериши, сизни қўллаб-қувватлаши, сизга ноодатий ва қудратли йўл билан гапириши учун Худога ўзингизни тўлиқ топширганмисиз? Бошқача айтганда, ҳаётингизда сиз аввал ҳеч қачон ҳис қилмаган нарсалар бўлади. Мисол учун, Исо Масиҳ Матто 28 – бобда ҳаворийларга Буюк Топшириқ берган. Охирга бир нечта оятни кўпчилик ёддан билади. Агар У атиги битта жумлани айтмай кетганида ҳам, шогирдлар бу топшириқни бажара олмаган бўлардилар. Қулоқ солинг, “Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа боришди. Улар Исони кўриб, Унга сажда қилдилар. Баъзилари эса шубҳага бордилар. Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилган.

Narrator 1 Шунинг учун бориб, барча ҳалқлардан шогирд орттиринглар”. Авваллари самолёт, поезд, тезюрар кема, машина, ҳатто велосипед ҳам бўлмаган. Фақат от ва туялар бўлган. Энди бутун дунё бўйлаб юриб, Хушхабар тарқатишни тасаввур қилинг. “Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмилтириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар”. Агар Исо Масиҳ шу ерда тўхтаганида эди, шогирдлар Унинг буюрганларини бажара олишмаган бўлишарди. Чунки, атиги бир нечта одамга “Бутун дунё бўйлаб юринглар, одамларга хочга михланишим ва тирилишим ҳақида ҳамда инсониятнинг Мен билан шахсий муносабат қилишларига умид борлиги ҳақида айтинглар” деб айтаётган эди-да. Биринчидан, бутун дунё бўйлаб юришнинг имкони йўқ. Иккинчидан, улар бориб Исонинг хочга михлангани ҳамда ўликдан тирилгани ҳақида айтишда кўплаб мунозаралар бўларди.

Narrator 2 Яъни уларда кўплаб саволлар пайдо бўлган бўларди. Бироқ, Исо Масиҳ Буюк Топшириқни шундай сўзлар билан якунлади: “Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Унинг ҳузури ва бирга бўлиш ҳақидаги мана шу ваъдаси йиллар давомида бир нечта шогирлар сонини юз, минг, миллионларга айлантирди. “Дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”, деган ибора нимани англатади? Сиз билан биз Унинг ҳузурини англаб етишимиз,У нима деганини тушунишимиз Худо учун жуда муҳим. Унинг ҳузурини қандай тасаввур қиласиз? Кўпинча одамлар “Худо ҳамма жойда ва ҳамма нарсада мавжуд” дейишади. Худо ҳар жойда ҳозир бўлса ҳам, ҳақиқат шуки, Худонинг ҳузури ҳамма жойда ҳозир эмас. Азиз биродар, Худонинг ҳузури ҳақидаги ажойиб маълумотларимиз ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Бу ҳақида сиз билан кейинги учрашувларимизда батафсилроқ сўзлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top